3:04

Муқаддас Руҳ билан қилинган ибодат

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз қандай ибодат қилишимиз кераклигини қандай билишимиз мумкин? Агарда оилаларимиз шундай катта эҳтиёжларга муҳтож бўлса-ю, биз ўзга одамларнинг нажот топиши учун ва имонлиларни Исога ўхшашлиги учун қандай ибодат қилишимиз мумкин? Биз фарзандларни тарбиялаймиз, уйлар қурамиз, тўловлар тўлаймиз, кийим харид қиламиз, билим орттирамиз ва шахсий режаларни ўйлаб чиқамиз. Булардан кўра, Худонинг нияти билан кўпроқ қизиқишимизнинг иложиси бормикин?

Бунга жавоб: «Ҳа, иложиси бор, лекин сизга ёрдам керак! Исо самога кўтарилганида, У Муқаддас Руҳни юборишини айтган. Муқаддас Руҳнинг номларидан бири – «Ёрдамчи», У «ёнма-ён бирга бўлишини» билдиради. Мана биз нимага муҳтожмиз! Муаммоларимизни тўғри ечишга ёрдам бериши учун биз кимгадир муҳтожмиз. Кимдир бизга биринчи нима қилиш кераклигини кўрсатиб, бажаришни ўргатиб туришига муҳтожмиз. Кимдир бизга қандай ибодат қилиш кераклигини ўргатишига муҳтожмиз ва бу нарсаларнинг барини Исо юборган Муқаддас Руҳ амалга оширади!

Биз Муқаддас Руҳга муҳтожмиз. Биласизми нега? Муқаддас Руҳ бизга керакли нарсалар учун ибодат қилишимизда ёрдам беради. Муқаддас Китоб Римликларга мактубнинг 8чи бобида нима деяётганига эътиборингизни қаратинг: «Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз». Бу ҳақида ўйланг. Бу тасдиқ инсонни хотиржам қилади. Биз қандай ибодат қилишни билмаймиз. «Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан, биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса, Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади».

Худога шукур! Энди биз, биз учун “Худонинг иродасига кўра” ибодат Қилувчига эгамиз. Бу биз муҳтож бўлганимизнинг айнан ўзидир! Муқаддас Руҳ шахсий нарсалар учун ибодат қилмайди. Муқаддас Руҳ:

1. Ҳамма инсонлар имонли бўлиши учун,

2. Ҳамма имонлилар Масиҳга ўхшаши учун ибодат қилади.

Муқаддас Руҳга биз орқали ва биз учун ибодат қилишга йўл беришимиз лозим. Баъзида биз қутқарилмаган одамлар учун ибодат қилишга кучли талабни ҳис этамиз. Ўшанда Руҳ биз орқали нотаниш тилда ибодат қилади. У Худонинг иродасига кўра ибодат қилади. Баъзида Исо сингари иш тутмаётганимизни биламиз ва шунда биз унга ўхшаш учун ибодат қиламиз. Бу пайтда Муқаддас Руҳ бизга ёрдам беради, чунки Худонинг иродасига кўра ибодат қилишимиз – бу Унинг меҳнатидир.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top