MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Руҳий кураш мавзусини ўрганиш давомида руҳий курашнинг даражалари мазмунини баҳолашга қизиқиш пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Биз ушбу таълимот маълум даражада бахс туғдирадиган бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Шу пайтнинг ўзида биз одамларни кўринмас кучларнинг бахтсиз қурбони деб инсоний гуноҳни оқлашимиз тўғри эмас ёки уларни ҳеч ким қилмишлари учун Худо олдидаги аҳлоқий жавобгарлигидан маҳрум қилган эмас.

Биз ўз вазифамизни бунда кўрмаймиз. Биз, шунингдек, руҳий раҳбарлар билан жангга чақирмаймиз. Шунга қарамай, биз жалб қилинган руҳий курашнинг барча нозик томонларини тўла–тўкис англаб олмоғимиз, шунингдек, курашувчи ибодатнинг ва руҳий тобеликдан озод бўлишнинг афзалликларини тушунмоғимиз лозим. Келгуси бобларда, биз ўз ихтиёримиздаги қудратли руҳий қуролни ва ундан самарали фойдаланиш усулларини диққат билан кашф қилиб борамиз.

Оккульт олами ёки бошқа нотоза муҳитдан Исога келган одамлар билан нима қилмоқ кераклигини билишимиз даркор.

Бундайин кишилар мажбурий покланишга муҳтождирлар.

Биз яшайдиган минтақалар ва шаҳарлар учун курашувчи ибодат қилиш, Худога, зулматнинг ҳукмдор кучларини яксон қилиш ва тозалаш ҳақида ибодат қилиб, сўраганимиздай зарурийдир. Ўшанда — Хушхабарни эшитишни имонсиз одамларга катталарга қандай бўлса, болаларга ҳам шундай йўл қўймайдиган онгнинг “кўрлиги” ҳам ўтиб кетади. Буларнинг бари биз Хушхабарни самарали тарқата олишимиз учун шартдир. Ҳозирги айни пайтда, руҳий кураш ўзида бевосита ва тўғридан–тўғри жин ва шайтон қалъасини ибодат орқали қамал қилиши борасидаги фикр ҳукмрон. Аслида эса, руҳий жанг бу билангина чекланмайди. У Худо Шоҳлиги мақсадлари ва режаларига монанд бўлган ҳар қандай ҳаракатларни ўз ичига олади. Мана биз иблисга қарши қўллайдиган самарали қуролларнинг турлари:

Ибодатда туриш (Чиқ. 62:6–7).

Мадҳ этиш ва сажда қилиш (2 Солнома 20:21–22; Заб. 67:1–36).

Ҳаётга эмас, Худога кўпроқ севги (Ваҳ. 12:11).

Рўза (Чиқ. 58:6).

Худога узвий боғланиш (Заб. 83:1–4).

қарши туриш (Ёқуб 4:7).

Мўжизалар ва аломатлар ҳамроҳлигида шахсий хушхабар қилиш (Ҳав. 16:16–40).

Зеро, бизнинг курашимиз руҳий экан, ушбу курашда биз қўллаган қуролимиз ҳам руҳий бўлмоғи керак.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top