2:59

Атирлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Турли хил ширин ифорлар гўзал опа-сингилларимизга ярашади. Бу кишини маст қилувчи, кўнглини яйратувчи ифорлар уларни яна ҳам гўзал қилиш билан бирга уларнинг кўнгилларини кўтаради. Аммо афсуски ҳар доим ҳам ўзимизга ёқадиган ифорларни топа олмаймиз. Кўпчилигимиз бу атирлардан қандай фойдаланишни, уларни қандай танлаш ҳақида бирор бир билимга эга эмасмиз. Шунинг учун бугунги суҳбатимизни биз аёлларнинг ажралмас бир бўлагига айланган атирлар ҳақида олиб боришни маъқул кўрдик.

Муаттар ҳиднинг таралиш даражаси хушбўй моддалар эссенциясининг миқдорига боғлиқ. Шунга кўра парфюмерия маҳсулотларининг кўрсаткичи қуйидаги турларга бўлинади:

— Атир – 96 даражали спиртда эритилган 20-30 фоизли парфюмерия композициясидир. У энг қиммат ва энг узоқ сақланадиган парфюмерия тури ҳисобланади. Хушбўй мойлар қимматбаҳо таббиий гул эссенцияларидан ташкил топади. Одатда жимжимадор, кичкина шишачаларда сотилади.

— Парфюмерия суви – 10-20 фоизли концентрацияга эга. Спирт ва хушбўй моддалар кам бўлгани учун ҳам узоқ сақланмайди.

— Одеколон – 6-12 фоизли концентрацияга эга. Ундан кўпинча эркаклар фойдаланишади. Парфюмерия маҳсулотларининг турғунлиги нафақат парфюмерия композицияларининг миқдори, балки таркибига ҳам боғлиқ.

Муаттар ислар ҳарорат ўзгариши, ҳаво намлиги даражасидан ҳам таъсирланади. Нам, иссиқ иқлимда ҳушбўй ҳид тезроқ тарқалади. Боз устига, оғир ҳидлар янаям оғирлашиб кетади. Қишки мавсумда ўткир, оғир ҳидли атирлардан фойдаланиш тавсия этилади. Совуқ кунларда хушбўй иснинг узоқ сақланиши учун атир сепишдан олдин намиқтирувчи воситалардан фойдаланган маъқул.

Баҳор-ёз ойларида табиат бизга табиий ҳидларни инъом этади. Шунинг учун атир иккинчи даражага тушиши лозим. Ëзги иссиқ ҳавода ҳид кучаяди. Бундан ташқари, бу даврда ҳид билиш ҳам ортади. Шунинг учун енгилроқ исли атирлардан фойдаланиш лозим. Жазирамада эса, яхшиси, парфюмерия дезодоранти, пардоз ёки парфюмерия сувидан фойдаланган маъқул. Атирлардан эса кечки оқшомларда фойдаланса бўлади.

Ҳар бир одам терисининг ўзига хос ҳиди бўлади. У нафақат терининг ёғлилиги, балки одамнинг нима еб-ичиши, қандай руҳий ҳолатда бўлиши, қандай экологик ва ижтимоий шароитларда яшашига боғлиқ. Ҳар қандай ёғли, аччиқ таом терининг ҳидини ўткирлаштиради. Терига шунингдек, дори препаратлари, витамин ва бошқа фармокологик моддалар ҳам таъсир кўрсатади. Тери қанча оқ бўлса, шунча қуруқ бўлади: унинг юзасида ароматик моддалар шунча тез буғланиб кетади. Қорачадан келган аёлларнинг териси одатда ёғлироқ бўлади. Шунинг учун улар яхшиси оч сариқдан келган аёллардан кўра узоқроқ сақланадиган атирлардан фойдаланиши зарур.

Гўзал опа-сингиллар атирлар, косметик воситалар ва уларни қандай танлаш ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top