3:02

Болаларга ўргатиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаётимизни болаларсиз ёки касбимизсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Атрофимизга қарасак, касбларнинг турли тумани борлигини кўрамиз. Аввалги суҳбатларимиздан бир нечтасида офисда ишлайдиганлар учун баъзи керакли маслаҳатларимизни бериб ўтган эдик. Ҳамкасблар билан тўғри муомала қилиш, офис ишларидаги унумдорлик каби масалалар катталар билан ишлайдиган кишиларга асқотади. Бироқ баъзи касблар болалар билан ишлашни тақозо этади. Масалан, тарбиячилик, ўқитувчилик, болалар психологи, спорт тренери ва ҳоказолар. Хуллас, ҳозир катта одам бўлиб, ўз ишида муваффақият қозонган ҳар бир киши ўз вақтида бола бўлиб таълим олган. Шундай экан, ҳар бир бола келажакда билимли бўлиб муваффақиятга эришиши учун ҳозирдан таълим олиши керак.

Narrator 2 Болаларга таълим беришнинг асосий юки ўқитувчилар ва тарбиячилар зиммасига тушади. Хуллас бу суҳбатимизни ўқитувчиларга бағишладик, десак ҳам бўлаверади. Бу суҳбат боласи ҳақида қайғурадиган ота-оналарга ҳам тегишлидир. Болалар қандай таълим олишади? Уларга ёшлигидан қандай самарали таълим бериш мумкин? Бундай саволларга жавоб бериш учун аввало болалар табиати ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Бола жуда тез чалғийдиган, тез унутадиган ва кўрган нарсаси орқали эслаб қоладиган кичкинтойдир. Уларга гапиришдан кўра кўрсатиш орқали ўргатиш осонроқ. Умуман олганда кўрсатиб, гапириш кўпроқ самара беради. Таълимга болаларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ёндашадиган мураббий – энг яхши мураббийдир.

Narrator 1 Болалар ўйинчоқ ўйнашни яхши кўришади. Ўйинчоқлар ҳам болалар онгини ўстириш, уларни дунё билан таништириш мақсадида ишлаб чиқарилади. Шундай экан, болаларга самарали билим беришни истаган мураббий, ўз ишида ўшандай ўйинчоқлардан фойдаланиши керак. Бугунги кунда жуда кўп ота-оналар болаларини жуда кичиклигидан билим олишларини исташмоқда. Шунинг учун боғча-мактабларда болалар 3-5 ёшдан ўқитилмоқда. Бундай ёшда болага бирор нарса ўргатиш осон эмас. Баъзилар ҳатто бунинг иложи йўқ, барибир боланинг эсидан чиқиб кетади, дейишмоқда. Шунга қарамай, биз бунинг иложи бор, деймиз. Бола эшитган нарсасини эслаб қолиши учун қўғирчоқлардан фойдаланинг.

Narrator 2 Қўлга кийиладиган қўғирчоқлар бунинг учун жуда мос келади. Болангизга бирор бир матал айтиб бермоқчимисиз? Унда ўшандай қўғирчоқлардан ҳарид қилинг. Ҳикоя ёки эртакни ўша қўғирчоқ қаҳрамон номидан гапиринг. Устозлар болага қайси тилни ўргатмасин, ўша тилда гапирадиган қўғирчоққа эга бўлишса, ишлари анча самаралироқ бўлади. Ота она ёки устоз мана бундай қилсин: қўлга кийиладиган қўғирчоқ сотиб олинг. Кейин эса унга ном қўйинг. Қайси тилни ўргатмоқчи бўлсангиз, қўғирчоғингиз фақат ўша тилда гапирсин. Болакайлар ҳам сизга эмас, кейин қўғирчоққа қараб гапиришадиган бўлади. Шу орқали болалар ҳар сафар ўша қўғирчоқни кўрганида, ўрганаётган тилида гапирадиган бўлади. Бу қўғирчоқлар билан ишлаш фойдаларидан бири ҳолос. Бу ҳақида www.najot.com сайтимиз сизга кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top