3:23

Худонинг шафқати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худони яқиндан билиш жуда ҳам ажойиб. Унинг қанчалик яхшилигини сўзлари билан ифодалаб бўлмайди. Уни яқиндан билганингиз сари, гуноҳдан нафратланадиган, Ўзига яқин бандаларини севса ҳам уларнинг гуноҳларини жазосиз қолдирмайдиган адолатли, меҳрибон ва иноятли Зот эканини билиб оласиз. Буни билиш инсонга кучли ички ҳотиржамлик ва шодлик бахш этади. Мана шундай ҳис билан тўғри йўлда яшаш эса инсон ҳаётидаги энг катта бахтдир. Худованд Ўз халқини итоатсизлиги, Ундан юз ўгириб, соҳта пайғамбарларга ишонгани, бутларга кўнгил қўйгани учун жазолади. Бобил шоҳи келиб Яҳудия ва Исроилни босиб олишига йўл қўйди. Нафақат йўл қўйди, асирликка олиб кетишига ҳам сабаб бўлди.

Narrator 2 Бу Худованднинг Ўз халқи учун берган жазоси эди. Жазоланган халқ нима қилиб қўйганини англаб етди. Кўзлари очилиб, Худовандга нисбатан тубанлик қилганлари учун тавба қилдилар. Худованд Яҳудо ва Исроил халқининг асирликда туриб Унга илтижо қилганларини эшитиб, Еремияга шундай хабар жўнатди: «… Қўрқув ва даҳшатга тўла йиғини эшитяпман. Сўра ва кўр: эркак киши бола туға оладими? Ундай бўлса нега ҳар бир кучли одамни қўлларини қорнига қўйиб, худди туғруқдан азобланаётган аёлдек инграётганини кўряпман? Ҳар бирининг юзи ўликникидек оқарган? Ўша кун жуда ёмон бўлади. Ҳеч бир кун ўша кунга ўхшамайди. Бу кун Ëқуб қавми учун даҳшатли бўлади, бироқ у бу кундан қутулади.

Narrator 1 Ўша куни, дейди Қудратли Эгамиз, «бўйинларидаги бўйинтуруқни синдириб ташлайман, уларнинг занжирларини узаман; ундан сўнг ҳеч қандай ёт кишилар уларни қул қила олмайди. Улар ёт кишиларга эмас, Эгаси Худовандга ва улар учун тайинлайдиган шоҳ…га хизмат қилишади. Шунинг учун қўрқма хизматкорим Ëқуб, тушкунликка тушма. Мен сени ва авлодларингни албатта узоқ жойдан қутқариб оламан. Ëқуб яна аввалгидек тинчликда ва хавфсизликда яшайди.» (Ерем 30:5-10) Бу хабарни эшитиш асирликда яшаган Худо ҳалқи учун қандай қувончли воқеа бўлган бўлса керак?! Албатта, асирликда яшаш ўз юртида яшашдан кўра минг карра қийинроқ. Улар гарчи Худонинг буйруғига кўра ўша ерда ўрнашиб, ўша юрт учун хизмат қилаётган бўлса ҳам, доимий таҳқирлар, эркинликнинг йўқлиги уларга қийинчилик туғдирган.

Narrator 2 Исроил халқининг қилган ҳатоси ва унинг эвазига олган жазоси биз учун ҳам катта ўрнак бўлиши керак. Улар жуда узоқ вақт Худованднинг сабрини синашди. Ундан узоқлашиб, бошқа бутларга сажда қилишди. Унинг мажвудлигини унутишди. Оқибатда эса узоқ йиллик асирлик билан жазоланишди. Инсон табиати шундай аҳмоқона. У тўғри йўлни жуда кўп ҳолларда нотўғри йўлдан бориб, боши деворга урилганидан кейингина кўради. Ундан олдин унга тўғри йўлни кўрсатмоқчи бўлганларнинг гапларига қулоқ солмайди, кетаётган йўли ўзига тўғри кўринади. Бироқ унинг оқибати даҳшатли бўлиши мумкин. Мана шундай даҳшатли оқибатларга тушиб қолмаслик учун мунтазам равишда суҳбатларимизни тинглаб боринг. Ундан ташқари бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу масалада катта ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top