3:10

Уста ёрдамчиси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Уста бўлиш ёки уста ёрдамчиси бўлиш жуда ҳам масъулиятли ва шарафли вазифадир. Бугунги кунда кўплаб инсонлар ҳунармандчиликдан бошқа соҳаларда олий маълумот олишга жуда ҳам берилиб кетганлар. Бироқ ота-боболаримизнинг касби кори бўлган устачилик ҳам унутилиб кетмай, авлодларга қолдирилиши керак. Қадимда ёш болакайни қайсидир бир устага олиб бориб, шогирдликка бериш жуда ҳам қийин иш бўлган. Чунки усталар болада мана шу ҳунарга қобилият бор-йўқлигини обдон текширишган. Фақатгина шу ҳунарга қобилиятли ва ўз ишини севадиган шогирдларгина келажакда моҳир уста бўлиб етишганлар. Бугунги суҳбатимиз айнан усталарнинг ёрдамчилари ва улар бажариши мумкин бўлган ишлар ҳақида бўлади.

Narrator 2 Охалиёб – Дан қабиласидан Охисамах деган кишининг ўғли эди. У Мусо пайғамбар даврида, Мусо исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ваъда қилинган ерга олиб бораётган даврда яшаган инсонлардан бири эди. Бир кун Худонинг назари унга тушди. Худованд Мусога Ўзи учун, халқи билан учрашиб, йўл-йўриқлар бериш учун Муқаддас Чодир қуришга амр этди. Муқаддас Чодирнинг қурилиши кўрсатмаларини ипидан-игнасигача тушунтириб берди. Хатто усталарни ҳам Ўзи танлади. Бундай буюк ишга танланиш ва уни охирига етказиш ҳам шарафли ҳам ўта масъулиятли эди. Бунинг учун албатта соф юракли, масъулиятли ва ўз ишини сидқидилдан бажарадиган инсонлар зарур бўларди. Шундай инсон деб Худованд Охалиёбни танлади. Худо Охалиёбни масъулиятли ва ишини сидқидилдан бажаради деб танлаган бўлса, демак бу чиндан ҳам шундай бўлган.

Narrator 1 Худованд у ҳақида шундай деган эди: «Дан қабиласидан Охисамах ўғли Охалиёбни Базалилга ёрдамчи қилиб танладим. Мен ҳамма ҳунармандларга лозим даражада қобилият ато қилганман.» (Чиқ 31:6). Охалиёб Базалил деган бош устага ёрдамчи этиб тайинланган эди. Устаси ҳам шогирдидан ўтадиган даражада моҳир, қобилиятли ва энг муҳими Худога садоқатли инсон эди. Уларнинг қандай инсон эканлигини яхши билиб олдик, Худованд уларга қандай иқтидор ва қобилият ато қилган экан?! Калом шундай дейди: «Эгамиз Базалилга ва Охалиёбга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди.» Демак уларда, устозлик қилиш қобилияти ҳам бўлган. «Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин, деб Эгамиз уларга маҳорат ато қилди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирдир.

Narrator 2 Улар ижод қилиб, буюмлар ясай оладилар, тўқишни биладилар, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биладилар. Улар ҳар турли ишларни бажаришга қодир моҳир ҳунарманддир.» (Чиқ 35:34-35).

Худованд уларда бундай моҳирликни яратиш учун узоқ вақт уларда ишлагани аниқ. Чиндан Худованд кимнидир бир ишга тайин қилса, ундан олдин ўша одамни тайёрлайди. Худованд Охалиёбда ёшлигидан ишлаган бўлса керак. Вақти келганида эса, у энг мос келадиган шогирд ва итоаткор ҳунарманд бўлиб етишди. У шубҳасиз Худога итоаткор, садоқатли, қобилиятли ва нозик дидли инсон бўлган. Худо ҳар биримиз билан шундай қилиши мумкин. У бизнинг ниятларимизга қараб, Ўз йўлида у ёки бу ишларни бажаришга тайёрлайди. Ҳаётингизни яхшилаб кузатинг, унда Худованд ишлаяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top