MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд Каломини ўқиган бўлсангиз, жуда кўп марта «мажусийлар» деган сўзга дуч келганингиз аниқ. Яҳудийлар ўша замонларда яҳудий бўлмаган ўзга халқ кишисини «мажусий» деб атаган. Бу «яҳудий эмас», — деган маънони англатган. Бугун маъжусийларнинг Тирик ва Барҳаёт Худога сиғинмай, бутларга ва ўзлари ўйлаб топган, «Осмон илоҳи», «Ер-у кўк илоҳи» «Қуёш илоҳи» каби илоҳларга сиғинганлари ҳақида эмас, Худованд улар орқали Иброҳим ва Ëқуб авлодларига қилган ишлари ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Худованд Ўзи ваъда берганига кўра, Иброний халқини Мисрдаги даҳшатли ва азобли қулликдан олиб чиқиб, аввалдан ваъда қилинган ерга олиб кирганида шундай амр этган эди: «Сизлар кириб бораётган ер одамлари бутларга сиғинадилар.

Narrator 2 Сизлар ҳам уларга аралашиб кетманглар. Улардан қиз олиб, уларга қиз берманглар. Улар сиғинадиган бутларга сиғинманглар. Шунда Мен берган юртда абадий фаровон яшайсизлар». Худованд халқни ўзидан узоқлашиб, ёмонликларга гирифтор бўлмаслигининг олдини олиш учун шундай деган эди. Шунга қарамай, Исроил халқи аста-секин Худованд амрини эсдан чиқариб, ён атрофидаги халқлар худоларига, бутларига сиғинишни бошладилар. Худованд амрларидан юз ўгириб, Унга қулоқ солмай қўйдилар. Улар бошига келган офатларнинг ҳаммаси мана шундан бошланди. Бироқ Худованд меҳрибон. У жазоласа ҳам, абадий жазоламайди. Унинг қаҳри абадий эмас. У Ўз халқига яна ўша мажусийлар орқали ёрдам ва шафқат кўрсата бошлади. Худованд Бобил шоҳи Навуходназар қўли орқали Исроил халқини жазолаган бўлса, яна ўша одам орқали аста-секин яхшилик қила бошлади.

Narrator 1 Бобил шоҳи босиб олмоқчи бўлган юртини жуда яхши билган ва ўрганган. Акс ҳолда Яҳудияни босиб олиб, кишилар билан бирга Еремия пайғмбарни ҳам олиб кетаётганда, унга ғамхўрлик қилишни қўшин қўмондони Набузараданга буюрмаган бўларди. Набузарадан ҳам Яҳудий халқининг тирик ва барҳаёт Худоси ҳақида эшитган. У бутпараст бўлса ҳам, Яҳудийлар Худоси қудратли эканини яхши биларди. Шунинг учун ҳам юрагида Еремияга ва яҳудий халқига ачинган ҳолда шундай деди: «Бошингизга нимаики келган бўлса, ҳаммаси Худоингиздан. У сизларга нима деган бўлса, ҳаммаси вожиб бўлди. Буларнинг бари сизнинг халқингиз Эгангизга қарши қилган гуноҳлари ва итоатсизлик қилгани туфайли бўлди.» Худони билмаган, Унга сиғинмаган ўзга халқ вакилидан бу гапни эшитиш жуда ҳайратланарли.

Narrator 2 Худованд Набузарадан ва Бобил шоҳи Навуходназар орқали Ўз халқига ғамхўрлик қилди. Набузарадан Исроил халқидан асирларни олиб кетар экан, ортда қолган камбағалларга қолаётган далаларни бўлиб берди. Ўша ерда қолганлар очдан ўлмаслиги учун узумзорлар ва экин экиладиган далаларни ажратиб берди. Бу Худованднинг марҳамати ва ғамхўрлигидан далолат эди. Аввал ҳам камбағал бўлган баъзилар, урушдан кейин ҳам, камбағаллигича қолиши мумкин эди. Чунки улардан ҳам кучлироқ бўлган бошқа одамлар ўша ерларга эга чиқиши мумкин эди. Худованднинг мажусийлар орқали қилган ишлари фақат бу эмас. Улар талайгина, бироқ бу ҳақида ўзингиз бизнинг www.najot.com сайтимиздан ўқиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top