MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги кунда ўзини ортидан одамларни эргаштирадиган одам адолатпарварлиги, ростгўйлиги ва яхши сифатлари билан ном қозонган бўлиши керак. Шундагина одамлар унга ишонади, олдига маслаҳат билан келади. Бундай ишларни қадимда ҳакамлар ва руҳонийлар бажаришган. Руҳонийлар чиндан ҳам Худога яқин бўлган бўлиши, оддий ҳалққа нисбатан гуноҳлардан ҳоли бўлиши керак эди. Муқаддас Каломда бундай руҳонийлар ҳақида жуда кўп ёзилган. Масалан, руҳоний Элаҳ. У Қуддусда Муқаддас Чодирда хизмат қиларди. У кўпчиликнинг ҳурматини қозонган руҳоний эди, бироқ ўғиллари ярамас ва разил инсон бўлиб етишишди. Шунинг учун ҳам Худо уларни ўлимга маҳкум қилди. Руҳонийлик ва Муқаддас Чодирда хизмат қилиш наслдан-наслга ўтадиган иш эди. Довуд замонига келиб Муқаддас Чодирда хизмат қилиш ва ахд сандиғини кўтариб юриш вазифаси руҳоний Абуатарнинг зиммасида эди.

Narrator 2 Руҳоний Абуатар Элаҳнинг ўғли Пинҳоснинг эвараси эди. У қандай одам бўлган? У ҳақида каломда жуда кўп ёзилган. У Довуд даврида Муқаддас Чодирда ҳизмат қиладиган руҳонийлардан бири эди. Довуд ўғли Абсаломдан қочиб кетаётган пайтда, руҳоний Абуатар билан Зодўх аҳд сандиғини олиб у билан бирга кетишмоқчи бўлишди. Аммо Довуд уларни ортга, Қуддусга қайтарди. Ўша ерда бўлиб туришлари Довуд учун яхши бўлишини айтди. Абуатар Довудга садоқат билан хизмат қилганми? Тахминимизча шундай. Шоҳ ўғлидан қочиб кетаётган пайтда Абуатар ҳам ахд сандиғини кўтариб, у билан бирга бўлишни ихтиёр этди. Ëки бу бошқача йўл тутиш ҳаёлига келмаганиданмикан? Қандай бўлганида ҳам Абуатар Довуднинг буйруғига бўйсуниб, руҳоний Зодўх билан Қуддусга қайтди. У ерда ҳам Довуд учун бир иш қилишлари керак эди.

Narrator 1 Улар шоҳ саройидан келган хабарларни Довуднинг ўғиллари Йўнатан билан Охимасга етказиб туришлари, бу йигитлар эса ўз навбатида хабарни Довудга етказиб туришлари керак эди. Улар бу ишни жуда аъло даражада бажаришди. Абуатар эса саройдан келган хабарларни хизматчи чўри қиз ёрдамида ўғиллари Йўнатан ва Охимасга етказарди. Бу иш шунчалик пухта ўйланганки, ҳеч ким руҳонийлар Абуатар билан Зодўхдан шубҳа қилмаган. Ўғилларининг яшириниб турган жойини ҳам шубҳасиз Абуатар билан Зодўх танлаган. Довуд қийин аҳволда қолганида Абуатар унга садоқат билан хизмат қилди. Аммо Довуднинг ўғли Сулаймонга нисбатан фикри бошқача бўлган бўлса керак, Довуднинг ўлимидан кейин, у Сулаймонга эмас, аксинча ярамас Одониёга хизмат қилишни танлади. Шу иши учун Сулаймон уни руҳонийликдан четлаштирди.

Narrator 2 Бу билан Худованднинг Элаҳ хонадони ҳақида айтган сўзлари бажо бўлди. Бир пайтлар бир руҳоний Элаҳнинг олдига келиб, унинг хонадони ҳақида Худонинг сўзларини етказган эди. Худованд Элаҳ хонадони ҳақида шундай деганди: « Мен, Исроил халқининг Худоси – Эгангиз шундай деб айтмоқдаман: авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! …Хонадонингдан фақат биттасини йўқ қилмасдан асраб қоламан. Лекин унинг кўзлари ёшга, юраги ғам-ғуссага тўлади.» (1 Шоҳ 2:27). Чиндан ҳам Абуатар Худованд айтган инсон эди. У Абуатарни асраб қолди, бироқ у фақат Довудгагина хизмат қила олди. Ундан сўнг эса Худованднинг иродасига кўра, руҳонийликдан четлаштирилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top