3:12

Худо Иродасини ўргатиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ғамхўр ота-оналар. Сиз Худовандни жуда яқиндан танийсиз. Унга итоат қилиб яшашга ҳаракат қиласиз. Қалбингиз ва онгингиз Худо иродасини излайди. Бу жуда ажойиб. Худо билан бирга яшашни истаган киши, Усиз яшашга рози бўлмайди. Сиз Худо йўлидан юрар экансиз, энди фарзандларингизни ҳам шу йўлдан юришга ўргатиш керак. Кўпчилик ота-оналар Худо ҳақида билганларини бошқаларга ёки ўз фарзандларига ўргата олмайдилар. Улар «Бу борада нўноқман», — деб ўйлашади. Агар сиз ҳам шундай ўйлаётган бўлсангиз, бугунги суҳбатимиз давомида фарзандга Худо иродасини қандай тушунтириш бўйича маслаҳатлар берамиз. Бизни диққат билан тингланг, шунда ўзингизга керакли маълумотни олиб, унга яна ўзингиз қўшимча киритишингиз мумкин.

Narrator 2 Фарзандга Худо иродасини билишни ўргатар экансиз, энг аввало унинг истаклари ҳақида суҳбатлашинг. Бу истаклар жуда ҳам кўп. Улар ҳар куни янгиланиб туради. Фарзанд эга бўлишни истаган нарсаларнинг кети кўринмайди. Бироқ бу нарсалар уларни бахтли қила олмайди. Бугун жуда ҳам қизиқ ва керакли бўлиб туюлган нарса бир неча кун ёки ойдан кейин кераксиз буюмга айланади. Доно қарор чиқариш, юрагимиз доимо қаноатли бўлиши учун Худо иродасини қабул қилиш керак. Фарзанд ўзидаги хоҳишларни Худовандга бериши керак. Бу – ўзининг эмас ҳар қандай ҳолатда Худонинг истагини қидириш дегани. Фарзанд ўз хоҳиш истакларини Худовандга топшириш ва Худонинг иродасни қабул қилиш билан уни йўлдан адаштирадиган жуда кўп нотўғри қарорларни рад этган бўлади.

Narrator 1 Фарзанд ўрганиши мумкин бўлган иккинчи нарса бу – унинг ҳар кунги ҳаётида Худо иродасидан бош тортишга сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг бўлиши. Фарзанд диққатини Худовандга эмас, бошқа нарсага қаратганида, яъни бошқа нарса уни жуда қизиқтириб қўйганида у нотўғри қарорлар чиқариб қўйиши мумкин. Ҳали Худо йўлида, Унинг бошқарувида юриш қандайлигини билмаган фарзанд, шундай хатога йўл қўйиб қўйиши мумкин. Баъзан ўз истакларини Худо истаги деб қабул қилиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шундай бўлмаслиги учун фарзанд ҳар бир истагини чуқур мулоҳаза қилиб кўриши, ота-она билан маслаҳатлашиши ва Худодан сўраб, Каломи орқали жавоб топишга ҳаракат қилиши керак. Ана шунда тўғри қарор қабул қила олади.

Narrator 2 Ҳаёт худди расмига қарамай, пазл бўлакларини бир-бирига жойлаштиришга ўхшайди. Худо иродасини билишда биз Унга ибодат қиламиз ва тўғри йўлдан кетаётганимизга умид қиламиз, бироқ баъзан қоронғуликда кетаётгандек сезамиз ўзимизни. Худо иродасини излаб кетаяпмиз-у, олдимизда бизни нима кутаётганини билмаймиз. Бу кўпинча бизни қўрқитади. Агар шундай бўлса, бу ҳали руҳан етук бўлмаганимизни билдиради. Ўзингизни қоронғуликда кетаётгандай ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, асло ташвишга тушманг. Худованд сизга аста-секин ўз иродасини кўрсатади. Буни худди қоронғуликда қўлингизга фонар олиб юрган кишига ўхшатиш мумкин. У қўлидаги фонар билан оёқ остида нима борлигини билади. Сизнинг ва фарзандингизнинг ҳозирги ҳолати аниқ. Сиз нима қилишни биласиз, бироқ яна бир қадам ташласангиз, Худонинг иродаси, Каломи қўлингиздаги ёритқич бўлиб кейинги қадамингизни кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top