3:20

Эзекиелнинг гувоҳлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу гувоҳлигимиз Худованд Эзекиел пайғамбарни қандай қилиб пайғамбарликка танлагани ҳақида ҳикоя қилади. Бу гувоҳлик давомида сиз Эзекиел пайғамбарнинг қачон, қаерда яшаб, қандай одам бўлгани ҳақида билиб оласиз. Шу билан бирга Эзекиел пайғамбар Худовандни қандай кўргани ҳақида маълумотга эга бўласиз. Маълумотларга кўра, Эзекиел пайғамбар эрамиздан аввал 595 йиллар атрофида яшаган. Унинг ўзи бу ҳақида шундай дейди: «Ўн учинчи йил, бешинчи ойнинг бешинчи кунида, Кебар дарёси бўйида асир қилиб олиб келинганлар орасида эдим. Осмонлар очилиб, Худонинг ваҳийларини кўрдим. Шоҳ Ëҳуёкиннинг асирликка олиб келинганининг бешинчи йили эди. Шунда Худованднинг каломи Бузи ўғли Езекиелга келди. Ўша ерда Худованднинг қўли унинг устида эди.» (Ез 1:1-3)

Narrator 2 Езекиел пайғамбарнинг ўзи руҳоний Бузининг ўғли бўлган. У таҳминан ўша пайтларда ўн уч ёшдан сал каттароқ бўлган. У ўзининг пайғамбарликка тайинланганини шундай тасвирлайди: «Мен қараб шимол томондан тўфон келаётганини кўрдим – жуда ҳам катта булут ичида чақмоқ чақаётган ва унинг атрофи кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин эди. Булут ичидаги оловнинг ўртаси худи ёнаётган металдек эди. Олов ичида эса тўрт жонзот бор эди. Кўринишидан улар инсонга ўхшашарди, бироқ ҳар бирида тўрттадан юз ва тўрттадан қанотлар бор эди. Уларнинг оёқлари худди бузоқникидай тўғри бўлиб, худди ёритилган бронзадек ялтирарди. Қанотлари остида эса худди инсон қўлига ўхшаш қўллар бор эди. Уларнинг ҳар бирида юзлар ва қанотлар бўлиб, қанотлари бир-бирлариникига тегиб турарди.

Narrator 1 Ҳар бири қараб турган томонига юрди, ҳеч бири ортига ўгирилиб қарамади. Уларнинг юзлари мана бундай эди: Ҳар бирининг тўртта юзларидан бири инсон юзига, ўнг томондагиси шернинг юзига, чапдагиси эса буқанинг юзига ўхшарди ва ҳар бирида бургутнинг юзи бор эди. …ўша мавжудотларнинг кўриниши худди оловда ёниб турган кўмир чўғига ёки машъалага ўхшарди. Ўша мавжудотлар орасида олов олдинга ва орқага силжиди. У жуда ҳам ёрқин ва ундан чақмоқ чақнарди. … Бу ажабтовур тўрт мавжудотга қараб турар эканман, ҳар бирининг ёнида ғилдирак кўрдим. Бу мавжудотлар юрганида, ғилдираклар ҳам ҳаракатланарди. … Мавжудотлар ҳаракатланганида худди тўлқинланиб оқаётган дарёнинг овозига ўхшаш қанотлари овозиниэшитдим. Шунда уларнинг тепасидаги кенгликдан овоз келди. Уларнинг бошлари тепасида сапфирдан ясалган тахтга ўхшаш нарсани кўрдим.

Narrator 2 Тахт тепасида эса инсонга ўхшаш қиёфани кўрдим. У худди ёнаётган металдек ёрқин нур сочарди. Унинг атрофини кўзни қамаштирадиган ёрқин нур ўраб олганди. … Худованд улуғворлигини кўриниши мана шунга ўхшаш эди. Мен уни кўришим билан ерга юз тубан йиқилдим ва Унинг овозини эшитдим. У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, тур ва Мен сенга гапираман. У гапираётган чоғида Илоҳий Руҳ менга кириб, мени турғизди ва Унинг менга гапираётганини эшитдим. У шундай деди: «Инсон ўғли, Мен сени Менга қарши исён қилган итоатсиз ва исёнкор халқ Исроилликларга юбораяпман. …Улар ораларига пайғамбар юборганимни билиб оладилар.»» (Ез 1:4-28; 2:1-5).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top