Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Биз истаймизми йўқми, ҳаётда безовталиклар бўлиб туради. Қисқа муддатли безовталиклар сабаби ўтиб кетгач, безовталик ҳам йўқолади. Бироқ жуда узоқ муддат безовталикдан, кўнгил ҳотиржам бўлмаслигидан қандай қутулиш мумкин? Бунинг учун аввало бу безовталикнинг сабабини топиш лозим. Ҳаммада бу нарсанинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Масалан, киши ўзи севмаган иш билан шуғулланаётган бўлса ҳам, юраги ҳотиржам бўлмаслиги мумкин. Бунда киши жуда ҳам мажбурликдан, пул топиш учун, бурнидан судрагандай бўлиб ишига бориб келади. У ишидан қониқмайди, қилган ишидан хурсанд бўлмайди. Бироқ ишга бошқа томондан ёндошилса, бунинг ҳам иложини топса бўлади. Киши ҳозир эгаллаб турган ишига ижобий муносабатда бўлса ва ўзида қаноатланиш ҳиссини орттирса, албатта ҳаётида ўзгариш бўлади.
Narrator 2 Ҳаётда бирор бир нарсага эришиш, баланд поғоналардан кўтарилиш учун, киши уддабурон, муомалали ва сал журъатлироқ бўлиши керак. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, кўплаб битмаётган ишлар, шартномалар ўзаро муносабатлардаги қовушмаслик, бошқача ифодалаганда, иш юришмаслиги бевосита мулоқотлардаги тортинчоқлик ва журъатсизлик оқибатидир. Шу нарса аниқки, ўз нуқтаи назарингизни, қарашларингизни кишиларга ёрқин етказолган, тушунтира оладиган шахсларгина раҳбарлик даражаларига ҳам лаёқатлидирлар. Сиз истаган касбингиз бўйича таълим берадиган олийгоҳларни топишингиз мумкин. Бироқ уларнинг ҳеч бирида, ҳаётда қандай қилиб ўз журъатсизлигини, тортинчоқлигини енгиш ва паланд поғоналарга кўтарилиш ҳақида ўқитилмайди. Ўз ишида муваффақиятга эришишни истаган инсонларнинг мақсадлари битта.
Narrator 1 Улар ўзларининг муаммоларига жавоб топишни исташади. Ҳар қандай баҳс-мунозарада ўз фикрларида сабот билан туриш, амалий йиғилишларда, ишбилармон кишилар билан мулоқотларда ҳаяжонланмай, дудуқланмай мақсадларини очиқ-ойдин етказишни истайдилар. Бундай сифатларга эга бўлиш жуда кўп соҳа вакилларининг ҳам орзуси. Масалан савдо вакиллари ўзларининг миқ этмайдиган мижозлари олдига кириш ва жасорат йиғиш учун бино ва квартираларни уч марта айланиб ўтиш ташвишларидан қутулишни исташади. Улар ўзларидаги тортинчоқликдан халос бўлиш, кучларига ишонган ҳолда фаолиятига киришишни хоҳлайдилар. Биласизки, бу интилишлар замирида ўз ишларини олға силжитиш ва бунинг натижасида кўпроқ маблағ топиб, оилаларини тезроқ оёққа турғизишни орзу қиладилар.
Narrator 2 Бу ҳаётда оиласини ҳеч нарсага зориқмаслигини истайдиган ҳар қандай одамнинг орзуси. Бундай кишиларнинг хатоси, саводсизлигида эмас, ҳаракатсизлигидадир. Улар танлаган ёки танлашга тўғри келган касбда ишлашга етарлича билим олганлар, бироқ ўсиш учун ҳаракат қилиш, изланиш ва камсуқумлиликдан, тортинчоқликдан ҳалос бўлиш лозим. Изланиш – ҳаётингиздаги имкониятларни яна ҳам шакллантиради, янгилайди ва кўплаб тажрибларга эга қилади. Бизнинг ҳаётда муваффақиятга эришиш мавзусидаги суҳбатларимиз сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. У ердан сиз ўзингиз кутмаган, аммо муваффақият учун зарур бўлган маълумотларни оласиз.