3:10

Худованд биз билан мулоқотга киришади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Биз яшаётган замон ва вақт шунчалик тез ўтиб кетаётгандек, назаримизда Худованд инсонларни яратиб, уларнинг ҳолидан хабар олмаётгандек, ҳамма ўз билганича ўз йўлида яшаётгандек. Аммо бу ёлғончи тасаввур. Худованд ҳаётимизда ишлайди, айниқса у Ўзи ишлатадиган ва «дўсти» ва «фарзанди» деб атаган инсонлар ҳаётида ишлайди. Улар билан мулоқотга киришишда ташаббусни ўз қўлига олган. Ишонинг Худованд ҳар доим биз билан биринчи бўлиб мулоқотга киришади. Унинг ҳаётимизда ишлаганини баъзан кўрамиз, баъзан кўрмаймиз ва сезмаймиз. У ҳаётимизда бошқа биров орқали «сокин» ишлайди. Биз Худони билсак-да, ўз йўлимизда юрамиз. Уни билиб туриб, итоатсизликда давом этамиз.

Narrator 2 Аммо Худога қулоқ солинг, У биздан нимани истамоқда. Сиз муҳим деб ўйлаган, сизни ўзига жалб қилаётган дунёвий ишларнинг ҳеч бири, Худо сизга бермоқчи бўлган нарса билан тенглаша олмайди. Бир дақиқа тўхтанг, Худовандга юз буринг, У сизга нимани бермоқчи эканини, Унинг иродасини сўранг. Худо олдида камтар бўлинг, тиз чўкинг, шунда У сизга қандай марҳамат бермоқчи эканлигини кўрасиз. Худо билан яқин муносабатда бўлиш сизга қандай илоҳий фойдалар келтиришини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Бироқ , худди Иброҳим пайғамбар каби Унга яқин бўлсангиз, Худованд сизни яқинларингиз, дўстларингиз бошига тушиши бўлган хавф-хатардан огоҳ этади. Унинг олдига ишонч ва дадиллик билан кириш ҳуқуқини беради.

Narrator 1 Ким Худо олдида дадил тура олар экан? Бунга фақат У билан яқин бўлганлар, кучли имон соҳибларигина қодир. Худованд Каломи шундай дейди: «Агар бугун Худонинг овозини эшитсангиз, Чўлда, исён ва ғазаб кунида бўлганидек, яна юрагингизни тош қилманглар.» (Ибр 3:7-8). «Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, Худонинг хайрли каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар», Худованддан узоқлаша олмайдилар.

Худованд биринчи бўлиб Иброҳим билан муносабатни бошлаганидек, биз билан ҳам шундай қилади. У сиз билан мулоқотга киришишни, сиз унга яқин бўлишингизни истайди, бироқ сиз буни эшитаяпсизмикан? Иброҳим Худовандни эшитди, қулоқ солди ва шунга кўра ҳаракат қилди.

Narrator 2 Яқинлари бошига ташвиш тушганида, Худованд яна биринчи бўлиб, Иброҳимни ўша хатардан огоҳ қилди. Натижада Иброҳим жияни Лутни оиласи билан қутқариб қола олди. Биз билан ҳам шундай бўлиши мумкин. Юқорида айтилганидек, Худовандга қулоқ солган, Унинг самовий инъомидан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган киши, Худованднинг ниятларини била олади. Чунки Унинг Ўзи бундай одамга ниятларини маълум қилади. Сиз ҳам шундай инсон бўлишни наҳотки истамасангиз? Ҳар доим Муқаддас Каломларда уқтириб келинганидек, «Гуноҳнинг эвази-ўлим», «Худованднинг инояти эса абадий ҳаётдир». Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти – бу Худованд билан бирга яшаш эди. Сиз ҳам шундай қилинг. Худо сизни чақирганда, «Лаббай» деб жавоб беринг. www.najot.com сайтимиз сизга қолган ҳаммасини тушунтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top