3:06

Худонинг сўзи 09

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна янги йил арафасида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Янги йилда барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Бугун мен Ғолиббек сизлар билан бирга бўламан.

Азизлар, бугунги кунда кўпчилик хушхабарчи биродарларимиз томонидан соғлик ва бойлик тўғрисидаги Хушхабар кенг тарқатилмоқда. Жумладан, уларнинг айтишича, агар биз ва бошқа биродарлар ўз юрагимизни тўлиқ Раббимизга бағишласак ва топган-тутганимиздан Худованд учун қанча кўп маблағ ажратсак, соғлигимиз ҳам яхши бўлади, шу билан бирга яшаш тарзимиз ҳам ва бойлик ҳам осмондан ёмғир каби ёғилиб тушаверар эмиш.

Шахсан мен ўзим бундай таълимотни қўллаб-қувватламаган бўлар эдим. Бундан ташқари, ушбу айтилаётган гапларни ҳам Муқаддас калом орқали Раббимизнинг таълимоти тасдиқламайди. Бизнинг Раббимиз шунчалик доно бўлганки, келажак ишларни ҳам олдиндан кўра олган. Шунинг учун ҳам ҳар бир масиҳийни турли бойлик ва васвасалардан, ҳатто қувғинлардан олдиндан огоҳлантирган эди.

Азиз радио тингловчи, энди ўзингиз тасаввур қилинг. Агар сиз кимгадир Хушхабар айтдингиз. Шу билан бирга у инсонга, агар сен Исо Масиҳга ишонсанг, барча муаммоларингдан ҳоли бўласан, ҳатто Худо сенга кўплаб бойликлар беради, деб Худонинг ўрнига ваъда берилса. Келажакда эса шу инсоннинг тавбасидан сўнг унинг ҳаётида муаммолар бошланса, у сиз ҳақингизда ва Раббимиз ҳақида қандай ўйлаши мумкин?

Фақатгина битта нарсани у инсон айтиши мумкин: бундай Худо ёлғончи, унга ишона олмайман, деб ўйлаши аниқ. Шунинг учун ҳам азиз биродар, кимгадир Хушхабар айтганда ёлғон ваъдалар эмас, аксинча, унинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган муаммолар ҳақида гапириш ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида огоҳлантириш у инсон учун фойдалироқ бўлар эди.

Муқаддас Китобда ҳам Раббимиз Исо кимгадир бойлик ва соғликни ваъда қилиб, у инсонни гуноҳларини кечирганини кўрмаймиз. Чунки муаммоларга дуч келганида у, албатта, ўйлайди: ҳа, мени шундай бўлиши ҳақида дўстим ҳам, Раббимиз ҳам огоҳлантирган эди. Энди мен имонда мустаҳкам туриб, шу муаммоларга чидаб беришим лозим. Шундагина Худованд мени янада марҳаматлайди.

Азиз радио тингловчи биродар, сиз ўзингизнинг масиҳийлик ҳаётингизда содир бўлган воқеалар, мўъжизалар ҳақида бизларга ёзиб юборинг. Бундан ташқари, таклифлар ва ибодат муҳтожликлари бор бўлса, албатта, бизга мактуб йўлланг. Сиз учун ибодат қиладиган биродарларимиз кўплаб топилади. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Азизлар, мактубларингизни кутамиз. Сизлар билан хайрлашар эканмиз, сизларга барчангизга табиий соғлик ва бойликни Худо беришини сўраб қоламиз.Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top