Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаёт жуда ҳам узоқ ва машаққатли кўринади баъзида. Баъзида эса у худди қисқадек. У қандай кўринмасин, бизга берилган ҳаётда самарали яшаш бизнинг бурчимиз. Ҳаётни, умрни беҳудага сарфлаш Худовандни севадиганларга ҳос эмас. Ҳаётимизнинг ҳар қандай босқичида тўхтаб, Яратувчимиз ҳақида ўйлаб кўришга кеч эмас. Худованд сизни нима учун яратганини, ҳаётингиз учун мақсади борлигини билиш қизиқ бўлса керак. Бугун суҳбатимиз давомида ҳар бир художўй инсон ҳаётда қандай қийинчиликларга дуч келадию, Худованд билан қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида ўртоқлашамиз. Биздан олдинги ўтган ота-боболаримиз ичида Худовандга қаттиқ ишонган ва шунга кўра мукофотланганлар жуда кўп. Худованд унга бўлгани имонингизни эътиборсиз қолдирмайди.
Narrator 2 Инсон ҳаёти ҳатоларга тўла. У деярли ҳар қадамда қоқилади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам Худовандга бўлган имонимиз сусаймаса, Худованд бизни қийин вазиятлардан олиб чиқиб кетади. У бизнинг инсон эканлигимизни билади. Каломда шундай ёзилган: «Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Худонинг иноят эшигини бизга очиб берди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Худонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фаҳрланиб юрамиз. Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фаҳрланмоқдамиз.» (Рим 5:1-3). Чиндан ҳам Худованд фарзанди бўлган, Унинг ўз фарзандларига фақат яхшиликни раво кўришига ишонганлар, ҳаётда бўладиган ҳар қандай қийинчиликларга ҳам қувонч билан қарайди.
Narrator 1 Чунки келаётган ва келган қийинчиликлар ортидан, Худонинг марҳамати келади. Худовандга қаттиқ умид боғлаган, Унга ишонган инсонлар ҳаётида бўладиган қайғулар сабр-қаноатни ҳосил қилишини билишади. Қийинчиликлар туфайли шаклланган сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Худованд берган ҳаётда У билан яшашга ҳаракат қилиш, Унинг усуллари ва йўлларини тушуниб олишга вақт кетади, бироқ уни ўрганиш чиндан ҳам ўша кетган вақтга арзийди. Худонинг фарзанди ҳаётида бўладиган ҳар бир нарса фақат унинг яхшилиги учун хизмат қилади. Муҳими ўша фарзанд, Худовандга бўлган ишончини йўқотмаса, бас. Ҳаётда яшар экан, Худога ишонадиган ва келажакда яхши кунлар келишига умид қиладиган инсон ҳеч қачон панд емайди.
Narrator 2 Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади. » (Рим5:5) Биз умид қиламиз, Худованд эса уларни амалга оширади. Фақат ҳаётимиз Худо наздида тўғри бўлиши керак. Худованд бизнинг гуноҳ қилишимизни истамайди. У гуноҳ билан курашиб яшайдиган, гуноҳни ўз фоний баданига ҳокимлик қилишига йўл қўймайдиган инсонларни қадрлайди. Чиндан Худовандни севсангиз, гуноҳ билан қаттиқ курашинг. Чунки сиз Худонинг назарига тушган инсонсиз. www.najot.com сайтимиз сизга Худованд билан муносабат ва қандай йўл тутиш ҳақида кўпроқ маълумот беради.