3:25

Ҳақиқат 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Агар суҳбатларимизда биз билан бирга бўлсангиз, ҳаётингиз учун жуда бебаҳо сабоқлар олаётганингиз аниқ. Ëдингизда бўлса, ўтган сафар Ҳақиқат ҳақида суҳбатлашган эдик. Исо Масиҳ шогирдлари тўфонда қолиб кетганидаги ҳақиқат, бева аёл ўғлинининг мотамидаги ҳақиқат ҳақида суҳбатлашган эдик. Ҳаётда турли вазиятлар бўлади. Биз инсон сифатида ўзимизча ҳолатимизга қараб хулоса чиқарамиз, бироқ ҳақиқат шуки, Исо Масиҳнинг Ўзи бизга асл ҳақиқатни ошкор қилмаса уни билолмаймиз. Масиҳ бизга ҳолатимизнинг асл ҳақиқатини ошкор қилганида эса, худди ўша даврдаги каби Худовандни улуғлаймиз. Исо Масиҳ бизга ҳақиқатни баён қилар экан, аслида Худовандни улуғлашимиз учун ҳаракат қилади. Келинг, яна Исо Масиҳ замонига қайтиб, инсонлар ҳолатидаги ҳақиқатни кўришга ҳаракат қиламиз.

Narrator 2 Юҳанно китобининг 6 бобида ёзилишига кўра, Исо Масиҳни беш мингга яқин оч ва ҳолдан тойган одамлар ўраб турарди. У ўша одамларнинг қорнини тўйғизишни истади. Чунки У инсонлар овқатсиз яшай олмаслигини, ҳаётда фаол ҳаракат қилиши, онги яхши ишлаши учун уларга озуқа кераклигини яхши тушунарди. У шу билан бирга Филлипнинг имонини ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Исо Масиҳ ундан халойиқ учун нон сотиб олишни буюрди. Агар шогирдлар олдига бориб, Исо Масиҳнинг буйруғини муҳокама қилаётганларини эшитсангиз, улар шундай деяётган бўлишарди: «Бизда бор йўғи икки юз кумуш танга пул бор. Шу пулга нон сотиб олиб, ҳар қайсисига оз-оздан бўлиб берсак ҳам, шунча одамни тўйғизишга етмайди-ку! Устозимиз ўйлаб гапираяптимикан?! Буларнинг қорнини тўйғизиш имконсиз.»

Narrator 1 Ҳақиқат шуми? Йўқ. Исо Масиҳ нима қилишни яхши биларди, фақат У яна бир бор шогирдларининг имонини синаб кўрмоқчи эди. Биз ҳикоянинг давомини биламиз. Бироқ ўша пайтда шогирдлар ҳали Исо Масиҳ нима қилмоқчи эканини билишмасди. Ўша пайтда асл ҳақиқат Исо Масиҳнинг Ўзи шунча одамни овқатлантиради. У нафақат беш минг кишини, балки уларнинг оиласини ҳам қорнини тўйғизади ва яна 12 сават нон бўлаклари ортиб қолади. Ҳақиқат қудрати билан, ҳар ишни қила олди. Қизиқ, ўшанда Исо Масиҳ Филипнинг имонини синаб кўргани каби, бугун ҳаётимиз давомида бизнинг ҳам имонимизни синаб кўрармикан? У бизга шунча одамни тўйғиз дермикан? Агар деса, биз қандай жавоб қайтарамиз? Худди шогирдлар каби фикрласак керак.

Narrator 2 Аммо Худованд бизга ҳеч қачон қўлимиздан келмайдиган ишни буюрмайди. Инсон учун имконсиз бўлган нарса, Худованд учун имкони бор. Қачондир шундай қийин вазиятга тушиб қолсак, ҳолатнинг ўртасида туриб, «бу менинг қўлимдан келмайди», деб бошимизни қотиргандан кўра, Ҳақиқатга юзланиб, «Бу сенинг қўлингдан келади. Сенга ишонаман, менга ёрдам бер», десак, қийинчилик пайтидаги ҳолатимиз бирданига ўзгаради. Худованд ҳам бизга шундай дейди: «Менга ишон, Менга итоат қил ва ҳаммаси бўлади.» Худованд билан бирга яшаш жуда ҳам мароқли. Ҳақиқат ва ҳаёт ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада энг тўғри ва керакли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top