3:16

Эркакларни уйга нима тортади?

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум. Оила тинч бўлиши учун эр ҳам аёл ҳам бир-бирига нима маъқул келиши-ю, нима маъқул келмаслигини билиб иш кўриши керак. Аёл эрига ён бериши, вақти келса эр ҳам аёлига ён беришни билиши лозим. Аёлининг оғир меҳнатини кўрмаган эркакни оилапарвар, ғамхўр эркак деб бўлмайди. Шу билан бирга оилани мустаҳкам қилишда, унинг кам-кўстсиз бўлишига ҳаракат қилаётган эркаклар меҳнатини ҳам унутмаслик керак. Шу мақсадда, оиласи фаровонлиги учун, фарзандларининг кам-кўстсиз вояга етишлари учун тинмай меҳнат қилаётган эркакларни уйга нима тортиши ҳақида гаплашишга қарор қилдик. Асосий вақти кўчада иш билан ўтадиган эркаклар уйга талпинади. Чунки аёлининг қайсидир фазилати эркакларнинг ишхонадан чиқиши билан хонадонига шошишига сабаб! Бироқ бу ҳаммада турлича.

Narrator 2 Кўрайлик-чи кези келганда ҳафталаб, ойлаб командировкаларда бўладиган эркакларни уйга нима тортаркин?! «Сизни уйга нима тортади?» деб берган саволингизга, ҳар бир эркак турлича жавоб беради. Уларнинг ҳар бири аёлидаги алоҳида бир сифатни қадрлаб, айнан шунинг учун оиласига талпинади. Бир эркак шундай дейди: «Рафиқамнинг менга меҳрибонлиги доим мени уйга тортади.» Атрофимиздаги жуда кўп эркаклардан «Сизни уйга нима тортади?» деган саволни берсангиз, ҳаммаси ўз истаклари ва дидига қараб, турли жавобларни беришади. Юқоридаги жавобда бир хонадон соҳиби, турмуш ўртоғининг меҳрибонлигини алоҳида қайд этиб ўтган бўлса, қуйидаги хонадон соҳиби шундай дейди: «Мен ҳеч қачон кўчадан овқатланмайман. Доимо тушликни ва кечки овқатни уйда ейман. Рафиқам жуда ҳам мазали ва бир-биридан ширин таомлар таёрлайди.»

Narrator 1Эрларнинг юз фоизи аёллари уларнинг ишдан келишини мазали таомлар тайёрлаб кутиб ўтиришини ёқтиришади. Чиндан ҳам хонадон соҳибларининг уйга талпинишларига турли сабаблар бор. Оилапарвар соҳиблар ўз-ўзидан оилага, болалари даврасига шошилса, у қадар оилапарвар бўлмаганларини ҳам уйга жалб этиш мумкин экан. Баъзи эркаклар ҳаддан ташқари футбол ёки бокс ўйинлари ишқибози бўлади. Бундайлар учун рафиқалари керакли пайтда у билан бирга севимли боксчиси ёки футбол командасининг ишқибози ҳам бўлиши керак. Ундай эркакка ўйин томоша қилишига барча шароитларни яратиб берсангиз, сиздан аъло рафиқа топилмайди. Бошқа бир тоифадаги эркаклар эса жимжитликни ёқтиради.

Narrator 2 Рафиқалар турмуш ўртоғининг нимани севиши ёки ёқтиришига қараб, иш кўрсалар, барча истаган нарсасига эришган эркак ўз-ўзидан оила даврасига ва севимли хонадонига тезроқ қайтишга ҳаракат қилади. Оиланинг доимо тинч ва тотув бўлиши фарзандлар учун ҳам ота-она учун ҳам бахт. Хулоса шуки, эрлар аёлининг аёл эса эрининг характерига қараб, муомалада бўлса, бир-бирларини ҳар бир ишда қўллаб қувватлашса, оилада можаро деган нарса камроқ содир бўлади. Оила ҳотиржамлиги сақланиб, фарзандлар тарбиясига ҳам шунча кўп эътибор қаратилган бўлади. Азиз тингловчилар фарзандлар, оилада учраб турадиган муаммолар, улардан ҳалос бўлиш ва яна бошқа турли хил қизиқарли мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top