3:10

Худога хизмат қилиш қиймати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун эътиборингизга бутун ҳаётини Худованд хизматига бағишлаган, ва шу йўлда Худованд иродасини анча-мунча билиб олган тажрибали инсон ҳаётидаги гувоҳликни ҳавола қиламиз. Унинг исми Блакаби Кинг. У жуда узоқ йиллар турли жамоатларда чўпон бўлиб хизмат қилган. У жамоатни бошлашдаги, юритишдаги қийинчиликлар довонидан жуда кўп маротаба Худованднинг мўъжизаси, ёрдами билан ўтган. У ҳаётини Худовандга хизмат қилишга бағишлаган ва Худога итоат қилиш, Унга хизмат қилиш қийматини бошидан ўтказган киши. У ҳаётида бўлган воқеалардан бирини бизга шундай ҳикоя қилади. «Мен Мерилин билан ҳаётимизни Худованд хизматига бағишлаганимиздан кейин, биз дуч келишимиз керак бўлган энг катта қийматлардан бири бу менинг тез-тез уйда бўлмаслигим бўлди.

Narrator 2 Ўшанда бизнинг катта фарзандимиз саккиз ёшда, кичиги эса эндигина туғилиш арафасида эди. Болаларимиз ёш, мен тез-тез Худо хизмати билан бир неча кунлаб уйда бўлмайман, Мерилин бир ўзи болаларга қараб, оилани тебратишига тўғри келарди. Ундай бўлса, оилангиз ва фарзандлар тарбияси нима бўлди? – дерсиз. Кўпчилик шундай дейди: «Мен чиндан ҳам Худовандга хизмат қилишни истайман, бироқ оиламни ёлғиз қолдириб кета олмайман. Оилам хизматим давомида қийналишини истамайман. Мен фарзандларимни тарбия қилишим керак». Мен бу фикрга қўшилмайман. Агар Худованд сизнинг хизмат қилишингизни истаётган бўлса, У фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлиб, ғамхўрлик қила олмайдими? У фарзандларингизга керакли тарбияни бера олмайдими?

Narrator 1 Ишончим комил-ки, У фарзандларингизга сиздан кўра яхшироқ тарбия беради ва сиздан кўра кўпроқ ғамхўрлик қилади. Бу йўлда энг муҳими, Худованд амрига итоат қилиш. Қолганини Худованд қўлига ташланг. Биз шундай қилдик. Худоандга оиламиз саломатлиги, хавфсизлиги ва фарзандларимиз тарбиясини ишониб топширдик ва Унга итоат қилдик. Биз Худованд бизни Ўз хизматига даъват қилган экан, фарзандларимизни ҳам қандай ўстиришни яхши билишига ишондик. Худованд биз фарзандларимиз билан бирга ўтказа олмай қолган вақтларимизни Ўзи тўлдиради. Биз Саскатонга келган йилимиз уч кишини сувга чўмдирдик. Ундан кейинги фаолиятимиз ҳам жуда қаттиқ меҳнатлар остида, деярли самарасиз ўтарди.

Narrator 2 Шундай кунларнинг бирида ўғлим менинг олдимга келиб: «Дада, сиз Худованд учун қанчалик қаттиқ меҳнат қилманг, барибир натижаси кўринмаяпти. Бундан хафа бўлиб, чарчаб кетмадингизми?» — деб сўради. Ўшанда мен ўғлимга Худованднинг ваъдасини тушунтирдим: «Кўз ёши билан экин экканлар хурсандилик билан ҳосил кўтарар. Оҳ-зор билан уруғини сепган деҳқон, боғ-боғ кўтариб куйлаб қайтар.» (Заб 125:5-6) Ўшанда Худованд менинг ва жамоатимизнинг ҳолатидан фойдаланиб, ўғлимга қимматли сабоқ берди. Худованд мана шундай, У ҳаётимиздаги ҳеч бир воқеани беҳуда ўтказиб юбормайди. Унга рухсат берсак, У биз орқали фарзандларимизга сабоқ беради. Бунинг учун Худованд бизга етарлича донолик ва зукколикни ҳам етказади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top