3:22

Худони билиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳар сафар бизни тинглар экансиз, Худованд билан яқин муносабатда бўлган инсонларнинг ҳаёти ва гувоҳлиги орқали, Худованд томон яна бир бор яқинлашишга имкон туғилади. Бугун жуда ҳам машҳур бир ёзувчининг ҳаётида бўлган воқеани эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул кўрдик. Бу инсонинг исми Тим Стаффорд. У эндигина Худовандни таниб, Унга яқинлашаётган дамларини шундай эслайди. «Мен дўстим орқали Исо Масиҳни қабул қилиб, жамоатга эндигина бориб юрган пайтларим эди. Жамоатда бошқа имонлиларнинг суҳбатларини тинглар эканман, уларнинг тез-тез «Худованд бизни мана бу жойга юбораяпти», «Худованд менга мана бундай деди», деган гапларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Албатта Худованд бор, бироқ У билан ҳам худди инсон каби яқин муносабатда бўлиши мумкинми?

Narrator 2 Бунинг қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдим. Бироқ ўша кундан бери, бор фикру-ҳаёлим фақатгина Худованд билан яқин муносабатда бўлиш, Унинг ҳузурини ҳис қилиш, ва У билан худди яқин кишилардек, суҳбатда бўлиш истаги билан банд бўлиб қолди. Ўшанда талаба эдим ва бир қаҳвахонада идиш ювувчи бўлиб ишлардим. Ўзим Худованд билан яқин муносабат излаб юрган пайтимда, мен билан бирга ишлайдиган бир Италиялик католик қиз билан танишдим. У икки марта ажрашган, ҳаддан ортиқ бўянадиган ва аҳлоқ қоидаларига кўп ҳам бўйсунмайдиган қиз эди. Бир куни у билан ишлаётган пайтимизда радиодан бир қўшиқни эфирга беришди. Бу Жорж Ҳарисоннинг «Менинг қадрли Худойим» деган қўшиғи эди.

Narrator 1 Биз иккиламиз ҳам ишимизни тўхтатиб, жон қулоғимиз билан ўша қўшиқни тингладик. Унда шундай дейиларди: «Қадрдон Худойим, мен Сени жуда ҳам билишни истайман, бироқ бунга жуда узоқ вақт кетади». Қўшиқ тугагач, Италиян қиз менга кеча ҳам шу қўшиқни тинглаганини, тинглаб бўлгач эса, кўнгли бузилиб йиғлаганини айтиб берди. Ўша пайтда, у чиндан ҳам Худовандга яқин бўлишни истаганини айтди. У мендан: «Нега мен ўшандай ҳолга тушдим?, — деб сўради. Мен ўзим ҳам Худованд билан яқин муносабатда бўлишни истаётганим ва буни қандай қилишни ҳали билмаганим учун, унга бирор нарса деб жавоб беролмадим. Кейинчалик, Худованд ҳақида жуда кўп изландим. Худовандга яқин бўлиш истаги шунчалик кучли эди-ки, ўқишдан бўш қолдим дегунча, Муқаддас Каломга шўнғирдим.

Narrator 2 У ердан инсонларнинг Худовандга яқин бўлганлари, қандай яқинлашганлари, Худованднинг Исроил халқига берган амрлари, Худованднинг ваъдалари ва ҳамма ҳаммаси ҳақида ўқидим. Ўзимдан катта ёшдаги имонлилар билан суҳбатлашдим. Уларнинг тавсияларини Муқаддас Калом билан солиштирдим. Охири шундай хулосага келдим. Агар Муқаддас Каломда Худо ҳақида шунча кўп нарса ёзилган экан, демак, Худованд чиндан ҳам Ўзини одамзодга танитишни истайди. Мен ўқиганларим ва ўрганганларим шунчаки билим бўлиб онгимда қолиб кетишини истамадим. Ўқиганларимни ҳаётимда синаб кўрдим. Худованд билан очиқчасига гаплашдим. Итоат билан Унинг жавобини кутдим. Ва ниҳоят ўзим кутган натижага эришдим, аммо бунга жуда узоқ вақт кетди. »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top