3:21

Биз Сен билан бирга ўламиз

MP3

Бу эрамизнинг 33 йилида бўлган воқеа. Бу Масиҳнинг шогирдлари Филлип, Матто, Яҳудо ва Симон Бутрусларнинг гувоҳлигидир. Рим Империяси даври.

«Лекин Устоз» деди ўн икки шогирддан бири, «охирги марта сен Қуддусга борганингда сени тошбўрон қилишмоқчи эдилар-ку!». Яна бошқа бир шогирд шундай деди: «Авваллари ҳам бундай бўлмаган, у ерга боришинг аниқми?» Исо Масиҳнинг жавоби уларнинг фикрларини чалкаштириб юборди. Нега у ёруғликда юриб, қоронғиликда қоқилмаслигимизга огоҳлантираяпти? Охири Исо Масиҳ оддийгина қилиб: «Дўстимиз Лазар ўлди. Менинг у ерда бўлмаганим сизлар учун яхши, чунки бу ҳолат сизларнинг менга ишонишингиз учун яна бир имконият бўлади. Энди, туринглар кетайлик.»

Кейин эса Тўма бошқа шогирдларга қаради-да: «Юринглар биз ҳам у билан бирга ўламиз.» Шогирдларнинг ҳаммаси унинг гапига қўшилиб Қуддусга Исо Масиҳ билан бирга кетишди. Аммо улар ўйлаганчалик, ҳеч ким ўлмади, аксинча Лазар мўъжизавий бир тарзда тирилди. Масиҳ кўпгина гувоҳлар олдида Лазарни тирилтирди. Бироқ бу воқеадан сўнг дин пешволари Масиҳни ўлдиришга астойдил киришишди. Масиҳни ҳибсга олишларидан бир кун олдин кечаси Исо Масиҳ шогирдлари билан Зайтун тоғига чиқишди. У ерда Масиҳ шогирдларига деди: «Бугун кечаси ҳаммангиз мени ташлаб ҳар томонга тўзғиб кетасиз. Худди башоратда ёзилганидай бўлади: «Мен чўпонни яралайман, қўйлар эса тум-тарақай бўлиб кетишади. Бироқ тирилганимдан кейин, сизлардан олдин Жалилага бораман.» »

Шунда Бутрус деди: «Ҳамма сендан юз ўгирса ҳам мен сендан асло юз ўгирмайман.» Исо Масиҳ унга шундай деди: «Бугун кечаси, хўроз қичқирмасидан олдин мендан уч марта тонасан». Лекин Бутрус ўз гапида туриб олди: «Агар ўладиган бўлсам ҳам, ҳеч қачон Сендан тонмайман». Ўша кечаси аскарлар келиб Исони ҳибсга олишди. Каломда ёзилганидек, шогирдлар ҳаммаси қўрққанидан қочиб кетишди. Энди эса шогирдларнинг бундан кейинги ҳаёти қандай бўлгани ҳақида эшитинг. Филлип Сефаннинг ўлимидан сўнг Самарияга йўл олди. Ўша ерда у Исо Масиҳ номи билан буюк мўъжизалар қилиб, одамларни Масиҳга олиб келди. Кейинроқ эса Масиҳнинг шогирдлари яқин атрофдаги шаҳар ва давлатларга тарқалишгач, Филлип Туркия ва Сурияга йўл олди.

Ўша ерда одамларни имонга келтириб, у ерларда жамоатлар барпо қилди. Бу ишлари учун уни қамоққа ташлашди, сўнг эса хочга михлаб қатл қилишди.

Матто ҳали Қуддусда бўлганидаёқ Матто хушхабарини ёзиб тугатган эди. Кейинчалик эса Матто Эфиопияга қараб йўл олди. Ўша ерда у Масиҳнинг буйруғини адо этди. Эфиопия шоҳи Айеглиппус масиҳийларни жуда ҳурмат қиларди. Бироқ унинг ўлимидан кейин Шоҳ Ҳиттакус Маттони ҳибсга олди. Уни найзалар билан қатл қилишга ҳукм қилди. Эрамизнинг 66 йилида вафот этди.

Ëқубнинг укаси Яҳудо ҳам Яҳудо китобини ёзган. У Масиҳнинг осмонга кўтарилишидан кейин Мессопотамияга қараб йўл олди. У Сурияда, Арабистонда, Эронда ҳақиқий Худони жасурлик билан эълон қилиб юрди. Уни ўласи қилиб калтаклаб эрамизнинг 68 йилида ўлдиришди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top