Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд Ишаъё пайғамбар орқали шундай деган эди: «Ғам-қайғу чекаётгаларга тасалли бераман…бошларига гўзаллик тожини кийдириб, кул ўрнига шодлик мойини қуяман…» Эски Аҳд даврида айрилиқ, ғам-қайғу тимсоли сифатида одамлар бошларига кул сочишган. Кул – мотам ва ғам-қайғунинг рамзи эди. Худонинг содиқ хизматкорлари Мордоҳай Исроил халқининг йўқ бўлиб кетишидан ғамга тушиб, ғамга ботган бўлса, Дониёр пайғамбар Қуддуснинг қайғули келажаги ҳақида қайғуриб бошига кул сочган. Биз ҳам бугун турли сабабларга кўра, ғамга ботамиз. Баъзан ўз гуноҳимиз туфайли, баъзан одамларнинг, давлатларнинг бузилиб кетаётгани учун ғам чекамиз. Баъзан эса келажагимиз ҳақида қайғурамиз.
Narrator 2 Кул – бу одамзотнинг ўткинчи эканлиги рамзидир. Бошдан кул сочиш эса, Худога муҳтожлик рамзидир. Бугун бошига кул сочган Тамар ҳақида гаплашамиз. Тамар шоҳ ва пайғамбар Довуднинг қизи эди. Бир куни Довуднинг бошқа хотинидан бўлган ўғли Аммон Тамарни зўрлайди. Тамар ҳар қанча қаршилик кўрсатмасин, Аммон унга қулоқ солмайди. Тамар оддий аёл ва шу билан бирга шоҳ қизи эди. Каломда унинг қандай қаршилик кўрсатгани ҳақида ёзилган. У ҳам танавий қаршилик кўрсатиб, ҳам гап-сўзлари билан Аммонга таъсир ўтказмоқчи бўлган. Аммо Аммон ҳар иккала қаршиликка ҳам эътибор қилмади. Тамар шундай деди: «Ундай қилманг ака. Бундай иш Исроилда бўлмаслиги керак. Мен кейин нима қиламан, қандай бош кўтариб юраман? Сиз-чи, Исроилда ёвуз ва бадхулқ деган ном чиқарасиз-ку!»
Narrator 1 Аммо унинг сўзлари кор қилмади. Тамар шоҳнинг бокира қизлари киядиган ридони йиртиб, бошига кул сочиб бошини чангаллаб, йиғлаб кетди. У умрининг охиригача, ёлғизлик ва бахтсизликда акаси Абсаломнинг уйида яшади. Тамар ёлғиз аёл бўлиб яшаган бўлса ҳам, шоҳнинг қизилигича қолаверди. Ëвуз ва бадхулқ Аммоннинг қилган иши, Тамарнинг оиласини ўзгартиргани йўқ. Аммо у умрининг охиригача, ҳеч қачон аёллик шаъни ва номусини тиклай олмаслигига ишониб яшади. Тамарнинг отаси шоҳ, унинг ҳаёти ва ўзгармас, ёлғизлигига қарши нимадир қилиши керак эди. Бу воқеани эшитиб, Довуд жуда аччиқланди, аммо ҳеч нарса қилмади. Бугун ҳам жуда кўп аёллар худди Тамардек камситилади.
Narrator 2 Худованд ҳар сафар аёлларга ёмон муносабатда бўлишса, ғазабланади, бироқ Худованд билан Довуднинг ғазабланишида фарқ бор. Фарқи шундаки, Худованд шу ҳолатда бизни ташлаб қўймайди. У бизга нисбатан ёмон муносабатда бўлганлар, камситганларни жазолайди. Бизни ҳам ғам-қайғуга ташлаб қўймайди. Бизга ёрдам беради. Биз Унинг ёрдамига,бизни ташлаб қўймаслигига, шу ҳолатимиздан чиқариб олишига ишонамиз. Атрофдагилар қанчалик бизни камситишга уринмасин, биз барибир, Худованд назарида унинг руҳан бокира қизларимиз. Шайтон аввал қандай ишлаган бўлса, бугун ҳам аёллар қадрини тушириш, уларни эзиш учун ўша қадимги усулларидан фойдаланмоқда. Биз эса бунга қарши курашишимиз, шайтоннинг ёлғонларига ишониб қолмаслигимиз керак. аёллар мавзуси бўйича бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга кўпроқ маълумот беради.