MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрон тингловчи дўстлар. Бугуги суҳбатимиз Иброҳим пайғамбарнинг эвараси Яҳудо ҳақида бўлади. Яҳудонинг кечирган ҳаётига қараб унинг қандай инсон бўлганини билиб оламиз. Ëқубнинг ўғли Яҳудо акаларидан ажралиб, алоҳида яшайдиган бўлди. У Адуллам шаҳрига кўчиб келди. У Хирах деган одамга яқин жойга ўрнашди. Хирах ўша ерлик эди. Яҳудо бу ерда Канъон халқидан бўлган бир қизни учратиб қолди. Бу қиз Шуво деган одамнинг қизи эди.Яҳудо ўша қизга уйланди. Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғўр деб исм қўйди. Яҳудонинг хотини яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Бу ўғлига Ўнан, деб исм қўйди. Яҳудонинг хотини учинчи ўғлини туғди ва унга Шело, деб исм қўйди.

Narrator 2 Муқаддас Каломдан бир парча ўқидик. Энди Яҳудонинг қилган ишларини муҳокама қилиб, улардан Яҳудонинг характерини чиқарамиз. Нима учун Яҳудо ака-укаларидан ажралиб алоҳида яшаш ва ишлаш учун кетди. Бунга жуда катта сабаб бор эди. У алоҳида кетиш сабабини отасига ҳам айтмаган бўлса керак . У Юсуфнинг акаси эди. Бошқа акаларга ўхшаб, у ҳам Юсуфни унча ёқтирмас, Юсуф уларнинг олдига келаётганда, ҳаммалари унинг эсини киритиб қўймоқчи бўлишди, шу жумладан Яҳудо ҳам. У ҳам ака-укаларининг режасига қўшилди, кейин эса ҳазил жиддийга айланиб кетгач, укасига раҳми келди. Воқеа мана бундай бўлган эди. Ëқуб ўғли Юсуфни акаларидан хабар олиб келиш учун жўнатди. Акалари эса унинг чопонини ечиб олиб, ўзини қудуққа ташлашди. Аввалига акалар уни ўлдириб, кейин қудуққа ташлашмоқчи бўлишди

Narrator 1 Яҳудо эса укаси қудуқ ичида ўлиб кетмаслиги учун, акаларига деди: «Укамизни ўлдириб қонини яширганииз билан бирор фойда топармидик? Яхшиси, анови савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимига ҳам жавобгар бўлмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримимз-ку!» Шундай қилиб, Юсуфни савдогарларга сотиш фикри Яҳудодан чиқди. Уйга қайтиб бориб, ҳамма ака-укалар отаси Ëқубни «Ўғлингиз ўлибди», — деб ишонтиришди. Ëқуб эса қайғуга ботиб, аза тутди. Шу воқеадан кейин Яҳудо отасининг кўзига қарай олмай, акаларидан — оиласидан айрилиб, узоққа кетишга қарор қилган, бўлса керак. Албатта-да, ҳар куни ўз айби билан отасининг қайғу чекишини кўриш, Яҳудога оғирлик қиларди. Ҳар куни виждон азоби билан яшаш унга кўплик қилди.

Narrator 2 Шунинг учун ҳам, Яҳудо қилган ишини бироз унутиш, виждон азобидан ҳалос бўлиш ва отасининг қайғу чекканини кўрмаслик учун Адуллам шаҳрига кетди. Тарихий манбааларга кўра бу шаҳар Канъондаги шаҳар бўлиб, Яҳудонинг отаси ва акалари яшайдиган Ҳеврондан 16 километрча шимоли-шарқда жойлашган. Яҳудо Адуллам шаҳрида жуда узоқ вақт яшаб қолган. Буни биз Муқаддас Каломдаги оятлардан билиб олишимиз мумкин. Унда шундай дейилади: «Тўнғич ўғли Ғур улғайгач, Яҳудо уни Тамара деган қизга уйлантирди. Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди.Охири, Эгамиз унинг жонини олди.» Яҳудо фарзандлари бирин-кетин оламдан ўтишди. Худованд унга бошқача тақдир тайёрлаб қўйганди. Буни билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни ўтказиб юборманг. Ҳамда www.najot.com сайтимиз сизга суҳбатимизнинг давомини маълум қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top