Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугунги суҳбатимиз Рубен ҳақида бўлади. Рубеннинг туғилиши шундай бўлган. Ëқуб тоғаси Лобонникига бориб ишлаганда, тоғасининг қизи Роҳилага кўнгил қўяди. Бироқ тоғаси яшайдиган жойда кичик қизни катта қиздан олдин турмушга узатиш одати йўқлиги учун, Лобон аввал ката қизи Леаҳни кейин эса кичик қизи Роҳилани Ëқубга хотинликка беради. Ëқуб Леаҳга кўнгилсиз эди. Калом шундай дейди: «Ëқуб Леаҳга кўнгилсиз эканини Эгамиз кўриб турарди. Шунинг учун у Леаҳни туғишга қодир қилди, Роҳилаэса бефарзанд ўтаверди. Леаҳ ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У:« — Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди», деб ўғлиинг исмини Рубен қўйди. Рубен – ибронийчада «кўриб қўй ўғил» деган маънони англатади.
Narrator 2 Роҳила ўзи фарзандли бўлаолмаётганини кўриб, эрига чўриси Билхахни олиб берди. Ўша пайтнинг одатига кўра, бека ҳомиладор бўлмаса, у чўриисни эрига олиб берар, кейин эса унинг чўрисидан туғилган фарзанд чўриники эмас, беканики ҳисобланарди. Роҳила вафот этгач Рубен отасига қарши жуда катта гуноҳ қилди. Каломда шундай ёзилган: «Ëқуб ўша ерда яшаётганида, Рубен отасининг чўриси Билхахнинг ёнига кирди. Ëқуб буни эшитиб қолди» (Ибт 35:22). Ўша пайтларда Рубен айни йигитлик чоғида бўлган бўлса керак. Бунинг сабабини йигитликнинг хатоси дейишимиз мумкин, лекин тахминларга кўра, Билхах Роҳиланинг ўрнини эгалламаслиги учун, онасини ўйлаб шу ишга қўл урган бўлиши мумкин. Чунки бола бўлиб, онаси Леаҳ эмас, Роҳила отасининг энг севимли хотини бўлганини кўрган.
Narrator 1 Бунга шу сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари ўша замондаги тавсифга кўра Рубен бу қилмиши орқали Ëқубнинг оила боши ўрнини эгалламоқчи бўлганини билдиради. Бундан шундай хулоса келиб чиқади. Рубен, ўта қизиққон, ўйламай иш қиладиган ва биринчиликка интиладиган ва исёнкор фарзанд бўлган. Отасининг ўрнига биринчиликка интилиши, отасини шу ўринга нолойиқ деб билиши ва унга қарши исён кўтаришидир. Аммо уни бутунлай ёмон одам деб бўлмасди. Акаларининг Юсуфга қарши қилган ишлари ёдингиздами? У отасининг ётоғига кириб, унинг хотини билан ётганидан анча пайт ўтиб Юсуф воқеаси рўй берди. Бу пайтда Рубен отасини яхшироқ билиб қолган бўлиши керак
Narrator 2 Ундан ташқари бошқа укалари уни ўлдиришни режа қилганида, Юсуфни қудуққа ўлдирмасдан ташлашни маслаҳат бериб, кейинчалик уни қутқариб олиб кетаман, — деб ўйлаган. Мана эшитинг: «Лекин Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди: — Унинг жонига қасд қилмайлик — деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл текизмайлик. Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди». Бундан унинг қалбида укасига нисбатан меҳр борлигини кўрамиз. Бу ишни у укаси ва отасини яхши кўргани учун қилдими, ёки отасининголдидаги айбини ювиш учун қилдими?! Ҳар иккала тахминдан ҳам унинг ёмонлик қилишни истамайдиган инсон эканини билишимиз мумкин.