MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Исо Масиҳ даврида яшаб ўтган Гамалиел исмли шахс ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. У ўз замонининг ўта обрўли ва машхур кишиси бўлган. У ва у қилган иш ҳақида Каломда шундай ёзилган.

“Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, ҳамма ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Мениниг шоҳидларим бўласизлар.” (Ҳав 1 :8) Шундан сўнг шогирдлар “якдиллик ва сидқидиллик билан тоат идодатга берилдилар.” Исо Масиҳ ваъда қилган Муқаддас Руҳ устиларига тушгач, Бутрус ҳамда бошқа шогирдлар Масиҳ ҳақида шоҳидлик бера бошладилар. Буни эшитган кенгаш аъзолари ҳаворийларни қўлга олиб зиндонга ташладилар. Бироқ бир воқеа содир бўлгач уларнинг ғазаби янада oшди. “Лекин Худованднинг фариштаси кечаси зиндоннинг эшикларини очиб уларни ташқарига чиқариб қўйди.

Narrator 2 “Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий ҳаёт сўзларинининг барини халққа айтаверинглар!” деди. Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб эрта тонг маъбадга кириб таълим бера бошладилар. Ундан кейин нима бўлганини Каломдан билиб оламиз. “Кенгаш аъзолари буни эшитгач қаттиқ ғазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар.” Уларни тутиб келтиришди. “Лекин фарзий мазҳабидан бир Таврот тафсирчиси, бутун халқнинг ҳурматини қозонган ”Гамалиел исмли киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди., Сўнг Кенгаш аъзоларига хитоб қилди: “Эй Исроил эрлари, бу одамлардан эҳтиёт бўлинглар! Сизлар нима қилмоқчисизлар? Мана бундан олдин ўзини бир буюк кишидек кўрсатган Февда пайдо бўлдику, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. У ўлдирилди, унга қўшилганларнинг ҳаммаси эса тарқаб, йўқолиб кетди.

Narrator 1 Ундан кейин аҳолини рўйҳатга олиш ўтказилган вақтда Жалилалик Яҳудо пайдо бўлиб, анча ҳалқни орқасидан эргаштириб борди. Лекин у ҳам ҳалок бўлди ва унга эргашганларнинг барчаси тарқаб кетишди. Энди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар дейман, уларни қўйиб юборинглар. Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади. Лекин агар Худодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Худога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар.” Гамалиел жуда ақлли ва Тавротни яхши ўрганган, Худонинг иши билан инсон ҳаракатини яхши фарқлай оладиган доно киши эди. Унинг яхши хулқи одоби ва чуқур билимга эга эканлиги уни ҳалқ орасида машҳур қилган бўлса ажаб эмас.

Narrator 2 Унинг шу сўзларидан кейин, Кенгаш аъзолари уларни қўйиб юборишга қарор қилишди. Калом бу ҳақида шундай дейди: “Кенгаш аъзолари Гамалиелнинг маслаҳатига кўнишди. Ҳаворийни чиқариб, уларни калтаклашга буюришди. Сўнг Исо номидан сўзлашларини таъқиқлаб, уларни қўйиб юборишди.” Худованд доимо ажойиб ва биз кутмаган тарзда ишлайди. У ўз фарзандларини қўйиб юбориш учун Гамалиелнинг машхурлиги ва донолигидан фойдаланди. Балки ким билади Гамалиел фақат ўша он ва ўша маслаҳат учун дунёга келгандир. Нима бўлганда ҳам у Худованд ишига қарши чиқмади ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилди. Бироқ афсуски ҳамма ҳам ундек Худованд қудрати билан бўлаётган ишларни бошқаларидан фарқлай олмайди. Ҳаммамизни Худванд бирор бир мақсад билан яратган. Ўша мақсадни билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top