Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун яна бир инсон Йўтом ҳақида бўлишишни маъқул кўрдик. Йўтом Исроил ҳаками бўлган Гидўннинг фарзанди эди. Қадимги Исроилликларнинг катта хатоси, уларнинг кўп хотинлилигида бўлган деб ўйлаймиз. Ўша пайтда улар Худованднинг бунга қарши амрига аҳамият бермаган. Шу туфайли ўгай ака-укалар ўртасида кўп низолар чиққан. Улардан бири ўз истаги билан Исроилга ҳакамлик қилган Абумалек эди. У отасидан кейин ҳакамлик унга ўтиши керак деб ҳисоблаган. Ҳакамлик қилишни у отадан-болага ўтиши керак бўлган бир мансаб деб билган. Аммо ундай эмасди. Абумалек 70та ўгай ака-укасини ўлдириб, ҳакамликка номзодларни йўқотиб юборди. Аммо унинг ака укалари орасидан энг кичиги беркиниб, унинг қаҳридан омон қолди.
Narrator 2 Каломда Йўтом ҳақида шундай дейилган: «У Ўрфага – отасининг уйига бориб, етмишта ўгай ака-укасини бир тош устида қатл қилди. Аммо Гидўннинг кенжа ўғли Йўтом бекиниб тирик қолди.» Энг кичик укаси тирик қолганига сабабни тахмин қиламиз. Одатда катталар кичик укаларини авайлаб, ҳар қандай бахтсизликлар ва келиши мумкин бўлган хатардан ҳимоя қилишади. Ўша пайтда Абумалекнинг режалаштирган ишини билиб қолган акалардан бири, Йўтомни яширган ёки қочириб юборган бўлиши мумкин. Бу фақат бизнинг тахминимиз. Аммо жуда ҳам ҳаётга яқин тахмин. Шундан сўнг Шакам беклари беклари ва Байт-миллода яшовчилар Шакамдаги муқаддас эман дарахтининг олдига бориб, у ерда Абумалекни тахтга кўтаришди.» Йўтом ақлли йигит эди.
Narrator 1 Нафақат ақлли, Каломда берилган сўзларидан дадил бўлганини ҳам билиш мумкин. У шундай дейди: «Эй Шакам беклари гапимни эшитинглар… бир замонда дарахтлар ўзларига шоҳ танламоқчи бўлишибди. Улар зайтун дарахтига – Шоҳимиз бўл, — дейишибди. Аммо зайтун дарахти уларга шундай жавоб берибди: — Худолар ва бандалар шарафига ишлатиладиган мойимни бермай қўйиб, дарахтлар узра шоҳларимни силкитиб турайми. Кейин дарахтлар анжирга мурожаат қилишибди. Анжир ҳам бунга кўнмабди. Ток олдига боришибди, ток ҳам кўнмабди. Охири янтоққа боришибди. … Янтоқ эса дарахтларга: — Агар мени сидқидилдан шоҳликка кўтараётган бўлсангизлар, келиб соямда паноҳ олинглар, акс ҳолда тиканларимдан чиққан олов авж олиб, … куйдириб ташлайди.»
Narrator 2 Шу тариқа сизлар ҳам Абумалекни сидқидилдан, виждонан кўтардингизми. Гидўн ва унинг хонадонига нисбатан тўғри иш қилдингизми? Агар бугун Гидўн хонадонига нисбатан виждонан иш тутган бўлсангиз, … шодланинг. Акс ҳолда Абумалекдан олов чиқиб… бекларни ва Абумалекни куйдириб йўқ қилсин. Шу сўзларни айтиб, … қочиб қолди. Бу Йўтомнинг Абумалек ва Шакам беклари устидан айтган қарғиши эди. Бу қарғишни тўпланиб турганларнинг ҳамаси эшитган. Йўтомнинг қарғиши, кўп ўтмай амалга ошди. Бу қарғиш амалга ошиши учун уч йил керак бўлди. Йўтомнинг кейинги тақдири қандай бўлгани ҳақида Муқаддас Каломда ёзилмаган. Аммо у Гидўннинг авлодини давом эттириши мумкин бўлган ягона киши эди. Чунки, Каломда Абумалекни ҳам Йўтомнинг қарғишига йўлиқиб, ҳалок бўлгани ёзилган.