3:12

Васвасани енгиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Васваса бу – шайтон сиздан нафратланишининг белгисидир. Бу сизнинг кучсизлигингиз ёки ожизлигингиз белгиси эмас. Васваса қандай ишлашини билиб олсангиз, унга қарши курашиш йўлларини ҳам осон тушуниб оласиз. Биринчи ўринда қўрқувни рад этинг. Жуда кўп Масиҳийлар васвасага солувчи ўйлардан қўрқишади. Васваса қилинишдан узоқ эмасликлари учун ўзларини айбдор ҳис қилишади. Аксинча сиз васвасага тушсангиз, уни шараф деб қабул қилинг. Шайтон аллақачон гуноҳ қиладиганларни васвасага солмайди. Чунки улар уники. Васваса бу сизнинг ожизлигингиз ёки дунёвий эканлигингизни эмас шайтон сиздан нафратланишининг, белгисидир. Бу оддий инсон ҳаётининг бир қисми. Васвасага тушганингизда ҳайрон бўлманг. Ундан тушкунликка ҳам тушманг.

Narrator 2 Васвасадан ҳеч қачон тўлиқ қутулолмайсиз. Худованд васвасага тушишингиз ҳақида билади, шунинг учун ҳам Каломда: «Васвасага тушганингизда…» деб айтади, агар васвасага тушсангиз, демайди. «Бошингизга оддий инсоний васвасада бошқа васваса келмаган»(1 Кор 10:13). Васвасага тушиш бу ҳали гуноҳ эмас. Исо Масиҳ ҳам васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган. Васваса унга енгилганингизда гуноҳга айланади. Мартин Лютер шундай деган эди: «Қушларни бошингиз тепасида учишидан тўхтата олмайсиз, аммо бошингизга ин қуришларига йўл қўймаслигингиз мумкин.» Шайтон ҳар доим сизга гуноҳли фикрларни беради, бироқ уларга эргашиш ёки эргашмасликка сиз қарор қиласиз. Аслида Худовандга қанча яқинлашсангиз, Шайтон сизни шунча кўп васвасага солишга ҳаракат қилади.

Narrator 1 Сиз Худонинг фарзанди бўлган пайтингиздан бошлаб, Шайтон оёғингиздан чалишга ҳаракат қилади. Сиз унинг душманисиз, ва у сизни йиқитиш учун жуда кўп режалар тузади. Баъзан ибодат қилаётганингизда, шайтон ҳаёлингизга гуноҳли фикрлар бериб, сизни Худованд олдида ҳижолат чекишингизга мажбурлайди. Бундан уялиб, ҳавотирга тушманг. Билинг-ки, шайтон сизнинг Худованд билан учрашувингиздан, ибодатларингиздан қўрқаяпти, шунинг учун ҳам уни тўхтатмоқчи. Шайтон сизга қандай усулдаги васвасалар беришини билиб олиб, шунга қарши тайёргарлик кўринг. Баъзи ҳолатлар бўладики, сиз васвасага ожиз бўлиб қоласиз. Шундай бўлмаслик учун, аввалдан ожизликларингизни аниқлаб олинг. Кейин эса шу ожизлигингиз учун Худовандга ибодат қилинг. Васваса келмасидан хушёр бўлинг, чунки шайтон билдирмай васвасага солади.

Narrator 2 Худованд доимо сизнинг ёрдам сўрашингизни кутади. Васвасаларни енгишда сизга ёрдам беришга шай. «Оғир кунларда Мени чақиргин, Мен сенга нажот бераман, сен эса Мени улуғлайсан » (Заб 49: 15). Васваса келганида, Худованд билан гаплашиб ўтиришга вақт бўлмайди. Сиз шунчаки ёрдам сўрайсиз. Биздан олдин яшаб ўтган художўй кишилар, Довуд, Дониёр, Бутрус, ва яна миллионлаб бошқалар оғир кунларида Худовандга илтижо қилганлар. Бизнинг илтижойимиз албатта Худовандга етиб боради. Чунки Муқаддас Калом шундай ваъда беради. Агар Худонинг ўзи васваса чоғида Унга ёрдам сўраб мурожаат қилишимизни кутади. wwww.najot.com сайтимизга кирсангиз, бу ҳақида яна ҳам кўпроқ маълумотга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top