3:13

Муаммоларга жавоб қайтариш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётда бўладиган муаммоларга ҳар ким ҳар хил жавоб қайтаради. Баъзилар муаммолар ва ташвишларни Худодан синов деб қабул қилса, бошқалар аччиқланади. Ҳаётидан ва Худодан норози бўлиб, яна ҳам ёмонлашади. Бундайлар ўсиш ўрнига, пастга тушиб кетаверади. Муаммоларга Исо Масиҳнинг кўзи билан қараш керак. Бунинг учун биринчи ўринда, Худованднинг режаси ҳар доим яхши бўлишини тан олиш керак. Худованд сиз учун нима яхши бўлишини билади. У Еремия пайғамбарга шундай деган эди: «Сизлар учун қилган режаларим, сизларни яшнатиш учун, зиён келтириш учун эмас. Бу режалар сизларга умид ва келажак беради.» Юсуф пайғамбар ҳам бу ҳақиқатни аста-секин бошидан қийинчиликлар ўтгазганидан кейин билиб олди.

Narrator 2 У акаларига бошидан ўтганларини гапирар экан: «Сизлар эмас, мени Худованд Мисрга юборди», — дейди. Ўшанда акаларининг қўли билан Худованд Юсуфнинг ҳаётида ишлаган, қийинчиликлар билан бирга, уни Ўз режасининг бир қисми бўлишига йўл қўйган эди. Ҳаётимизга муаммолар келганида уни қандай қабул қиламиз? Ишончим комилки, жуда кўпчилик кишилар, эътиборларини фақат муаммонинг ўзига ва уни қандай қилиб ҳал қилишга қаратади. Агар шундай қилсак, нотўғри йўл тутаётган бўламиз. Худованд ҳаётимизга муаммо келтирганида диққатимизни оғриққа қаратиб, нолигандан кўра, Худонинг режасига эътибор қаратсак, кўп нарсани тушуниб оламиз. Муаммолар чоғида Худовандга кўз тикинг. Унга ибодат қилиб, иродасини сўранг.

Narrator 1 Калом бу ҳақида шундай дейди: «Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатларига чидади.» (Ибр 12:2). Иккинчи Жаҳон урушида Нацистлар лагерида азоб чеккан Кори Тен Бум шундай деган эди: «Агар дунёга назар ташласангиз, кайфиятингиз тушади. Унга чуқурроқ назар ташласагиз, албатта тушкунликка тушасиз. Аммо Масиҳга нигоҳингизни қаратсангиз, дам оласиз.» Диққатингизни нимага қаратсангиз, туйғуларингиз ҳам шунга яраша бўлади. Қийинчиликларга чидашнинг сири бу – қийинчиликларнинг вақтинча эканлигини доимо ёдда сақлашдир. Оғриқ ва муаммолар вақтинчалик, бироқ унинг мукофоти эса абадийдир. Мусо ҳақида ўқисангиз, у қийинчиликларга, қандай чидаганини билиб оласиз.

Narrator 2 Ҳаворий Павлус ҳам ҳаётидаги қийинчиликларга Масиҳга диққат қаратиш билан чидади. У шундай деган эди: «Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади. Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир» . Муаммолар ва ташвишлар пайтида қиладиган иккинчи ишимиз бу – Худога шукрона айтиб, шодланишдир. Муқаддас Калом шундай дейди: «Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар.» Бошингизга келган ташвиш учун эмас, шу ташвиш ичида шукр қилинг. У сизни шу муаммолар орқали ўстиришини билиб Унга шукрона айтинг. Шундай қилсангиз, ҳаётингиздаги қийинчиликлар сиз учун кони фойда эканини билиб оласиз. www.najot.com сайтимиз сизга ҳозиргидан ҳам кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top