3:15

Бола ўзини ёмон тутса..

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Фарзандли бўлиш осон, аммо уни чиройли хулқли ва гўзал қалбли инсон қилиб ўстириш ҳаддан ташқари мураккаб нарса. Кўпгина ота оналар болаларидаги ёмон хулқни тўғрилашнинг энг яхши йўли, унинг олдини олиш эканини яхши биладилар. Ота-оналарнинг қаттиқ ҳаракат қилгани ва бу борада олиб борган ишларига қарамай, болаларда ёмон хулқ кўзга ташланади. Баъзилари боланинг ўзи учун хавфли бўлса, бошқалари атрофдагилар учун хавфли бўлади. Бунда ота-она тарбиянинг энг маъқул йўлини танлашлари керак. Бола тарбиялашда жуда кўп нарсаларни, масалан – унинг ёши, шахси ва яна бошқа кўплаб факторларни кўзда тутиш керак . Тарбия – болани хавфдан ҳимоя қилади. Ўз-ўзини назорат қилишни ўргатади ва жавобгарлик ҳиссини ривожлантиради.

Narrator 2 Тарбиялашнинг шундай йўлини топингки, фарзандингиз энг адолатли йўлини кўрсин. Бир маромда олиб борилмаган тарбия болаларни чалкаштириб қўяди. Бола қайси ёшда бўлмасин, ота она танлаган тарбия усулини бир маромда, тўхтовсиз олиб бормаса, натижаси яхши бўлмайди. Ота-она сифатида сиз билан фарзанд ўртасида алоҳида бир ришта бор. Агар фарзандингизни ҳурмат билан тарбияласагиз ва доимо адолат билан иш кўрсангиз келажакда бу тарбиянгизнинг мевасии кўрасиз. Қандай қилиб, фарзандга яхши хулқли бўлишни ўргатиш мумкин? Бунинг учун тез тез фарзандни мақтаб, яхши кўриб туринг. Фарзанднинг қандай хулқини ва истагини рад этишни билиб олинг. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга қандай ўтиш ҳақида яхшилаб ўйлаб олинг. У олдиндан сиз нимани исташингизни билсин.

Narrator 1 Унинг ўзига ҳам танлаш имкониятларини беринг. Масалан ҳар кунги ҳаётида нимани кийишни ва қандай ўйинчоқларни ўйнашини ўзи танласин, аммо кийимни ёки ўйинчоқни нотўғри танлаётганини кўрсангиз, маслаҳат беринг. Кейинги сафар ўша кийимни ёки ўша ўйинчоқи ўйнаганда сизнинг маслаҳатингиз ёдига тушади. Хатоларини хотиржамлик билан қабул қилинг. Бола хато қилиш билан ҳам, кейинги сафар тўғри қарор чиқаришни ўрганади. Бола яхши хулқнинг қоидаларини билиб олсин. Уйингизда қандай тартиб ўрнатмоқчи бўлсангиз, бола ўша тартибни олдиндан яхши билиб, тушуниб олиши керак. Оиладаги тартиб ва қонун қоидаларни болага оддий тилда тушунтиринг. Болангизнинг ёшига ва ривожланишига қараб туриб чекловлар қўйинг. Яхши чекловлар бола ўз-ўзини назорат қилишига ёрдам бериб уни ҳимоя қилишини тушунтиринг.

Narrator 2 Муқаддас Каломда ҳам фарзанд тарбияси ҳақида жуда кўп оятлар бор. Исо Масиҳ, болаларни Унинг олдига олиб келишни айтади. Демак, биз фарзандларимизни Худованднинг йўлида тарбиялашимиз керак. Худованд фарзандлар борасида ота-оналарга шундай дейди: «Ўтирганингизда ҳам, ётганингизда ҳам юрганингиз ва суҳбатлашганингизда ҳам Худованд қонунини болаларга ўргатинг.» Демак, ҳар бир ҳолат ва вазиятни Худованд амрларини ўргатишга ишлатишимиз мумкин экан. Доно от-оналар фарзандларига қандай ижобий хулқ етишмаётганини билиб олиб, яхши хулқни сингдириш учун курашадилар. Фарзандга жавобгарлик ҳиссини ўргатмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top