3:16

Қизиқувчан бўлинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Хотирани мустаҳкамлашда қизиқувчанлик муҳим омил ҳисобланади. Кузатувчан бўлиб, одамларга ва атрофимиздаги воқеаларга қизиқиш кўрсатсак, ақлимизни ишга соламиз. Шунда бирор фойдали нарсани ўқиганимизда ёки эшитганимизда, тезда қизиқишимиз уйғонади. Аксарият кишилар бошқаларнинг исмларини эслаб қолишга қийналишади. Масиҳнинг издошлари эканмиз, имондошларимизга, хизматда ёки ҳар куни учратадиган инсонларга ҳурмат кўрсатишимиз лозимлигини тушунамиз. Керакли исмларни эслаб қолиш учун нима қилса бўлади? Ҳаворий Павлус битта жамоатга мактуб ёзаётиб, 26 кишининг исмини тилга олган эди. Павлус бу кишиларга қизиқиш кўрсатгани фақатгина уларнинг исмларини тилга олганидан эмас, балки уларнинг ҳаётига тегишли тафсилотларни айтиб ўтганидан ҳам кўринади (Рим. 16:3–16).

Narrator 2 Киши билан илк бор суҳбатлашаётиб, бир неча маротаба исмини айтиб унга мурожаат қилиш сизга ўша одамнинг исмини яхши эслаб қолишга ёрдам беради. Исмини чеҳрасидаги ўзига хос хусусиятлар билан боғлашга интилинг. Ўқиганларимизни ҳам эсда сақлаш муҳимдир. Бунинг учун нима қилиш керак? Қизиқиш ва ўқиганимизни тушуниш лозим. Ўқиётган маълумотингиз сизни қизиқтирса, бутун диққат-эътиборингиз ўшанда бўлади. Агар хаёлингиз чалғитадиган фикрлар билан банд бўлса, ўқиганингизни эсда сақлай олмайсиз. Тушуниш учун, янги маълумотни эскиси билан солиштириб кўринг. Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг: «Қачон ва қайси вазиятларда бу маълумотни қўлласам бўлади? Бошқаларга ёрдам бериш учун ундан қандай фойдаланишим мумкин?» Тушуниш учун алоҳида сўзларни эмас, жумлаларни ўқишга ҳаракат қилинг. Бундай йўл тутсангиз, матннинг маъносини тезроқ тушуниб олиб, асосий фикрларни топасиз.

Narrator 1 Такрорлашга вақт ажратинг. Натижада, уларни эслаб қолиш осон кечади.Таълим соҳасидаги мутахассислар такрорлаш муҳим эканини таъкидлашади. Университет профессори томонидан ўтказилган бир тадқиқотга кўра, маълумотни такрорлашга ўша заҳотиёқ бир дақиқа вақт ажратилса, эсда қоладиган маълумот миқдори икки баробарга ошиши аниқланди. Шу боис, бирор матнни тўлиқ ёки унинг каттагина қисмини ўқиб бўлишингиз биланоқ, асосий фикрларни ичингизда такрорланг. Янги маълумотни қандай қилиб ўз сўзларингиз билан айтиб бериш ҳақида ўйлаб кўринг. Ўқиб бўлгач дарҳол такрорласангиз, олган билимлар хотирангизда узоқ вақтга сақланиб қолади. Бир неча кундан кейин, билиб олганларингизни бирор кишига айтиб бериш орқали маълумотни такрорлашга ҳаракат қилинг. Бу, муҳим фикрларни яхшироқ эслаб қолишингизга ёрдам беради, шу билан биргаликда бошқаларга ҳам фойда келтиради.

Narrator 2 Муҳим нарсалар устидан мулоҳаза юритинг. Ўқиганингизни такрорлаш ва уни бошқаларга айтиб беришдан ташқари, билиб олганларингиз устидан мулоҳаза юритинг. Муқаддас Китоб ёзилишида иштирок этган Асаф ва Довуд шундай йўл тутишган. Асаф мана бу сўзларни айтганди: «Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан, азалий мўъжизаларингни эсга оламан. Ҳамма ишларингни хаёлимдан ўтказаман, қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман» (Заб. 76:12, 13). Шунга ўхшаш фикрни Довуд ҳам билдирган: «Сени ўйлаб, тунни қарши оламан»; «Мен олдинги кунларни эслайман, Сенинг ҳамма ишларинг ҳақида ўйлайман» (Заб. 62:7; 142:5). Сиз ҳам шундай қиляпман дея оласизми?Худонинг ишлари, фазилатлари ва иродаси бажо бўлиши тўғрисида диққатни бир жойга тўпланг. Мулоҳаза юритишдан қолган хотиралар эса, қалбингиз тўридаги туйғуларни акс эттиради (Заб. 118:16).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top