3:35

Қўлингдан келган ишни қилсанг-чи!

MP3

Narrator 1 Сурункали чарчоқнинг келиб чиқишига лаёқати етмайдиган ишни бажаришга уриниш, ақлий ҳамда психологик зўриқиш ҳам сабаб бўлади. Масалан, тажрибали спортчи 250 килоли тошни бемалол кўтаради, ўсмир бола эса 50 килоли тошни кўтара олади, холос. Шу сингари ҳар бир кишининг ўз меҳнат имкониятлари мавжуд. Ундан ортиқ иш қилиш эса руҳий зарба бўлади ва мия чарчайди. Оқибатда илгари беш дақиқада бажарган ишини икки кунда ҳам бажара олмайди. Одам ўзига нималар бўлаётганини тушуна олмайди. Бу эса вазиятни, бемор аҳволини янада мураккаблаштиради. Агар бу касаллик вақтида даволанмаса, толиқиш кундан-кунга авж олаверади. Бу эса нисбатан жиддий юрак, ошқозон ости бези яллиғланиши, жигар ва буйрак хасталикларини келтириб чиқаради. Иммунитет заифлашиши оқибатида вирусли ҳамда инфекцион касалликлар авж олади.

Narrator 2 Сурункали чарчаш синдромидан қутулиш учун биринчи навбатда асаби тарангликни йўқотиш керак. Одам ўзи учун ҳамиша ишга шайлик, жанговарлик ҳолатини бекор қилиши керак. Умуман, ҳозирги шиддаткор даврда ҳар бир киши кун тартибига риоя қилиши керак. Кунни уч босқичга бўлинг: одам 8 соат ишлаши, 8 соат маданий ҳордиқ чиқариши, 8 соат ухлаши керак. Шунингдек, киши кундалик, балки ҳафталик ишларини режалаштириб олса, бу ҳам фойда беради. Шунда мия бу ишларни бажаришга босқичма-босқич кўникиб боради. Шунда у зўриқмайди. Ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар вазифани имкониятларига қараб олишсин, спорт ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланишсин. Умуман олганда, чарчоқдан қутулмоқчи бўлган киши ўзи учун максимал даражада қулайлик туғдириши керак. Мияни дам олдириш учун табиат қўйнига бориш, дўстлар даврасида бўлиш ёки китоб ўқиб, ТВ кўриш яхши фойда беради.

Narrator 1 Кир ювиш ва уй тозалашни якшанбага олиб қўйманг. Муддатидан олдин дам олишни ҳам ўрганинг-да! Бир ерга кеч қолаётган тақдирда ҳам ўрнингиздан сапчиб турманг. Акс ҳолда бу юракка ёмон таъсир қилади. Агар жуда чарчаган бўлсангиз, айни дамда икки соатгина вақтни ўзингизга дам олиш учун ажратинг. Шунда яқинларингиз билан ҳам яхши муносабатларни сақлаб қоласиз. Бир файласуф: «Ҳаммани сев, ҳаммадан қоч!», деб бежизга айтмаган. Сурункали чарчоқдан қутулиш учун аввало бўйин ва елка атрофидаги, иликдаги мушаклар таранглигини уқалаш ёрдамида бартараф этиш лозим. Оила аъзоларидан кимдир вакуумли уқалашни билса, янада яхши. Бу ўринда шамоллашда қўйиладиган банкалардан фойдаланса бўлади.

Narrator 2 Аввал елка ва куракларга ўсимлик мойи суртилади, кейин банка қўйилиб, 5-10 дақиқа елкадан сирпантириб юргизилади. Бу муолажа 9-10 марта такрорланади. Орадан кўп ўтмай елкадаги тарангликдан асар ҳам қолмайди. Оёқларингизни жуфтлаб, тўғри туринг. Шу ҳолатда бошингизни эгиб, даҳанингизни кўкрагингизга теккизинг. Аста-секин бошингизни ўнггу сўлга буринг. Сўнгра бошингизни орқага ташланг ва ўнг ҳамда чап томонга букинг. Энди чап елкангизни қимирлатмай, ўнг елкани кўтаринг. Кейин аксинча, ўнг елкани қимирлатмай, чап елкани кўтаринг. Сўнгра икки елкани баравар куч билан кўтаринг. Танангизни бўш қўйинг, бунинг учун тепага қараб ётинг. Энди оёқ учини паст ва тепага чўзиб машқ қилдиринг. Бу машқларни бир неча марта бажаринг. Ушбу машқларни эрталаб уйқудан тургач, бажарган яхши. Чунки бу машқлар кишига тетиклик бағишлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top