2:37

Муқаддас Китобда айтилган Дажжол

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Дажжол деб таржима қилинган сўз Муқаддас Ёзувда атиги тўрт марта – фақат Юҳаннонинг биринчи ва иккинчи Мактубларида учрайди. Юнончадан таржима қилинганда, бу сўз Мессия ўрнига деган маънони англатади. Бу тушунча конкрет шахсдан кўра, руҳга тааллуқлидир. Масалан, Ваҳий Китобида “ҳайвон”ни дажжол деб аташ мумкин.

Ушбу руҳ Худо Исо Масиҳнинг ягона моҳиятини инкор қиладиган ёки камситадиганларнинг ҳар бирида учрайди. Ҳар қандай масиҳийнинг, айниқса, қувғинга учраганнинг ишонч-эътиқоди, тирик Худо – Исо Масиҳ билан доимий ёки шахсий мулоқотида асос топган бўлиши керак. Агар биз ишончсиз, ёки ўйлаб топилган персонажга суянадиган бўлсак, унда бизни васваса енгади ва биз қувғинлардан чекинамиз. Агар одам Масиҳни қабул қилса, Уни пайғамбар ёки воиз, ҳаттоки халқ ва даврларнинг энг зўр воизи деб билса-да, бироқ Масиҳ – бу Худонинг зоҳирий кўриниши эканлигини рад қилса, унда бундай одам дажжол руҳига эга бўлади ва фақат Масиҳни эмас, бошқа ҳар қандай одамнинг келишини башорат қилади.

Гўёки йўлдан озиш мумкин эмас, деб ўйламаслик учун Матто баён этган Хушхабарнинг 24-боб, 11-оятидаги Масиҳнинг огоҳлантиришини ўқинг: “Кўпдан-кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, кўпларни йўлдан уради”. Шунингдек, 23, 24-оятлар: “Агар ўшанда кимдир сизга: “Масиҳ мана бу ерда”, ёки “У ерда”, — деб айтса, ишонманглар. Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздириш учун ғаройибот ва мўъжизалар кўрсатадилар”.

Қувғинга учраган жамоат ёвуз руҳни била олиши учун, қаерда пайдо бўлишидан қатъий назар, биродар ва сингилларимиз дажжолни ажрата олишлари учун ва турли сохта таълимотлар, эътирозлар билан жамоат аъзоларини йўлдан уришга дажжолга имкон бермасликлари учун ибодат қилинглар. Сиз нима деб ўйлайсиз, дажжол руҳи бизнинг мамлакатимизда ҳаракат қиладими?

Конкрет тарзда у қандай ҳаракат қилишини айтинг. Бугунги кунда қандай маккорликлар орқали дажжол имонлиларни Масиҳдан олиб қочади? Масиҳийлар қандай қилиб дажжолни ажратиб олишлари ва уни фош қилишни ўрганишлари мумкин?

Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top