4:06

Инсон феъл атвори

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Мижоз, яъни руҳий феъл-атвор инсонларда тўрт хил бўлади. Яъни одамлар табиатига кўра қизиққон (холерик), хушчақчақ (сангвиник), оғир-вазмин (флегматик), ғамгин (меланхолик) бўлади. Лекин баъзи одамлар буларнинг бирортасига ҳам тушмайди, уларда ана мижозларнинг ҳаммасидаги кўринишлардан бир улушдан бўлиши мумкин. Хушчақчақ ва вазмин (сангвиник) мижозлилар анча ёқимтой ва олийжаноб инсонлар бўлишади. Улар ҳар қандай жамоада ҳам одамлар билан тез тил топипиб, осон эл бўлиб кетишади. Улар ҳамма ишга тез мослашади, бироқ бир хил ишни узоқ вақт бажаришга тоқатлари етмайди. Баъзан умуман лоқайд, ҳиссиз одамга ҳам айланиб қолишлари мумкин. Уларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб турса ҳам, барибир бу нарса яхши инсонлар бўлиб қолишига таъсир кўрсатмайди.

Narrator 2 Бундай кишиларнинг «қиёфа»сини бундай тасвирлаш мумкин: улар қувноқ, хушчақчақ, бир гапириб ўн куладиган, серҳаракат-ишчан, аммо бошлаган ишини охирига

етказмайдиган, ўз қадрини яхши биладиган, янгиликларни тез пайқайдиган, бироқ қизиқиш ва иштиёқлари тез ўзгарадиган, тез хавотирга тушувчи, янги шароитга тезда мослашиб, топширилган ишларга  кириша оладиган, аммо хийла беқарор, бир хилликдан дарров зерикадиган, одамлар билан киришиб кетадиган ва кўнгилчан, кутилмаган ва қийин шароитларга ҳам тайёр тура оладиган, кайфияти доимо кўтаринки, бошига иш тушса, тезда ўзини ўнглаб олишга қодир, баъзан юзаки ёндошиш ва рад этишга мойил кишилардир. Оғир-босиқ (флегматик) мижозли кишилар одатда вазмин, камҳаракат, камгап бўлишади. Бир ишга киришмоқчи бўлишса, шошмай, «етти ўлчаб» иш тутишади.

Narrator 1 Суст ҳаракат қилишади, бошлаган ишларини охиригача бир маромда, сабот-бардош билан, аммо эҳтиёт бўлиб етказишади. Уларда руҳий жараёнлар ҳам жуда секин кечади. Оғир-вазмин кишиларнинг ҳис-туйғулари бир хил ва сокин кечиши туфайли уларнинг кайфиятини бирданига англаб бўлмайди. Улар ўзаро муомалада босиқ, виқорли, ҳамма нарсага чуқур мулоҳаза билан қарайдиган, турғун кайфиятли бўлишади. Бундай кишиларга узоқ вақт совуққонлик ва вазминлик билан бажариладиган, сердиққат ва масъулиятли ишларни топширган маъқул. Бордию уларни кўп ҳаракат ва тезкорлик билан бажариладиган, фаоллик талаб қиладиган юмушларга мажбурласангиз, ишингиз битмаслиги аниқ. Чунки улар тезда бундан зерикиб, ҳафсалалари пир бўлиб қолади. Бундай кишилар мулоҳазали ва анча босиқ бўлишади.

Narrator 2 Бундайларга мана бу таърифни бериш мумкин: улар қаттъиятли ва синчков, сокин, сўлғин ва совуққон, эҳтиёткор ва сермулоҳаза, камгап, ортиқча гап-сўзни ёқтирмайдиган, ўзи оз ва сокин гапирадиган, кута олувчи, бошлаган ишини охирига етказувчи, жаҳли чиқса тезда боса оладиган, камҳаракат, кучини беҳуда сарфламайди. Улар ишни қатъий тартиблар асосида олиб борувчи, иштиёқларидан тийилишни биладиган, мақтов ёки танбеҳларга унча аҳамият бермайдиган, ишга секин киришиб, биридан иккинчисига қийинчилик билан ўтадиган, нотаниш шароитга кўникиши қийин кечадиган, ҳамма нарсада тартибни ёқтириб, ҳамма билан самимий, бирдай муомала қиладиган, ҳар қандай шароитда ўзини тута оладиган кишилардир. Азизлар, бизнинг тўлқинни эшитар экансиз, инсонлар, ҳаёт ташвишлари ва шодликлари, ҳаммамизни қизиқтирадиган турли мавзулар сизни зериктирмаслик билан бирга, дунёқарашингизни ҳам кенгайтиради. www.najot.com сайтимиз эшиги сиз учун ҳамиша очиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top