Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизга бир инсоннинг янги омад олдида ўзини қандай тутишини айтиб бераман. Ана ундан кейин ўзингиз ўз «мен»ингиз хулоса қилаверасиз. Бир одам эсини таниганидан бери жуда кам иш ҳақига бор кучини қобилиятини сарфлаб ишлаб келаяпти. Унинг бир ой эзилиб қийналиб топгани фақатгина коммунал тўловларни тўлашгагина етади. Бир куни у газетадан худди ўзига ўхшаш тажрибали ва меҳнаткаш инсон кераклиги ва яхшигина иш ҳақи тўланиши ҳақида ўқиб қолади. Жасорати ва дадиллигини тўплаб резюме топширади. Бир қанча вақтдан сўнг уни суҳбатгa чақиришади. Ана ўшанда унинг нима учун кўп йиллардан бери оддий кам иш ҳақли ишда ишлаётганининг сабаби очилади. У суҳбатга боришдан чўчийди. «Мен бу аҳволда суҳбатга боролмайман. Кўринишим кийимларимнинг ўзиёқ уларнинг ҳафсаласини пир қилади. Мендан кўра шернинг инига тушиб қолган сичқон ҳам омадлироқ.»
Narrator 2 Шу қўрқувлар билан у суҳбатга бориш фикридан қайтади. Унинг бу аҳдидан қайтганидан ҳайратга тушасиз:«Вой аҳмоқ!» дейсиз кўнглингизда.
Ёки ўзини қадрламайдиган бир ёқимтойгина қиз жуда келишган йигитга турмушга чиқди «У менинг нимамни ёқтирди экан?» деб ўйлайди. «У мени яхши билмайди. Билса ташлаб кетади» деган фикр билан доимо қўрқувда юради. Шундай фикрлаган одам ўзини шунга яраша тутади. Биласизки бизни фикрларимиз бошқаради. Оқибатда нима бўлади? Ўша келишган куёв келинни ташлаб кетади. Улар ажрашишади. Энди бошқа бир ҳолатни кўз олдингизга келтиринг. Икки рақиб команда баскетбол ўйнаяпти. Қўлига тўп келиб тушган баскетболчи кўзини саватга тикиб «Саватга тўп тушира олмайман. Аниқ биламан тўпни тушира олмайман» деб ўйласа нима бўлади? Албатта тушира олмайди.
Narrator 1 Кўриб турганингиздек инсоннинг ўзи ҳақидаги фикрлари уни бошқаради. Ҳаётда муваффақиятга эришиш бошқалар олдида дадил ҳаракат қилиш ҳам унинг ўзи ҳақидаги фикрларига боғлиқ. Инсон ўзи ҳақида паст фикрлар экан ўзини қадрламас экан бу билан Худони ҳақорат қилган бўлади. Худонинг дидига фаросатига қарши фикрлаётган бўлади. Худо сизни шундай яратган экан демак сиз қадрлисиз. Сиз Худонинг дидига кўра ажойиб қилиб яратилгансиз. Мана шулар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Худо бизни бекорга шунчаки тасодиф сабаб яратмаган. Унинг ҳар биримиз учун режаси бор. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди» (Эф 2:10)
Narrator 2 Бизнинг бундай фикрлашимиз Худовандга ёқмайди. У бундан озорланади. Тўғри фикрлашни ўрганиш билан Яратувчимизни хурсанд қилган бўламиз. У бизни тўғри фикрлайдиган ва шунга кўра харакат қиладиган ҳолатда кўрганида хурсанд бўлади: «Мана энди Мен яратган инсон бўлдинг! Мана энди аввалгидек гўзалсан!» Сизни яна ҳам қадрингизни туширадиган ёлғонларни қабул қилманг. Уларни Худонинг каломи билан йўққа чиқаринг. «Худо мендан чарчаган.» «Унинг мендан ҳафсаласи пир бўлган.» каби фикрларни Худонинг иноятли фикрларига алмаштиринг. У шундай дейди: «Дадил бўл болам гуноҳларинг кечирилди» (Мат 9;2) Шу каби антиқа ва асл мавзуларда суҳбатлашишни истасангиз бизни тинглашда давом этинг. Ҳамда бизнинг www.najot.com сайтимиз ҳам сизларга муштоқ.