3:16

Исонинг онаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизлар билан яна эфир орқали сўзлашиб турганимиздан бениҳоят мамнунмиз. Чиндан ҳам сизлар билан бирга ўрганиш бизга завқ бағишлайди. Келинг, бугун Исо Масиҳнинг онасидан ўрганамиз. Тўғридан тўғри унинг ҳаётидан ўрганиш учун бизга кўп вақт ва кўп куч талаб этилмайди. Фақат Каломни диққат билан ўқисак бас. Хўш Масиҳнинг онасидан нималарани ўрганишимиз мумкин? Даставвал Масиҳ туғилган пайтга назар ташлаймиз. Фаришта Марямнинг олдига келиб, Худованднинг режаси ҳақида айтганида Марям шундай деди: «Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади?» У савол берди, фаришта эса унга тушунтирди. Ўша пайтда аёл кишининг ёки бокиранинг турмуш қурмай туриб ҳомиладор бўлиши ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ қораланарди. Буни яхши билган холда, Марям Худонинг айтганига бўйсунди. Бундан унинг ўта довюрак жасоратли ва Худованднинг истагини ўз истагидан устун қўядиган аёл бўлганини билишимиз мумкин.

Narrator 2 Унинг шу сифати бошига кўп қийинчиликлар келтирган бўлсада, Худованд унинг тўғри ишини тақдирлади. Исо Масиҳ туғилган пайтдаги воқеаларгa қараб, унинг яна бир сифатини билиб олишимиз мумкин. «Чўпонлар югура боришиб Марям, Юсуф ва оxурда ётган чақалоқни топдилар. Кўришибоқ чақалоқ ҳақида ўзларига айтилган башоратдан сўзладилар. Ҳамма эшитганлар чўпонларнинг гапига жуда ҳайрон бўлишди. Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб, олиб чуқур ўйлаб юрди.» (Лука 2:16) Бу ёзилганларидан Марямнинг ўта мулоҳазали қиладиган ишини яхшилаб ўйлаб олиб кейин бажарадиган инсон бўлганини кўрамиз. У ҳақида ўқисангиз, Худованд Исо Масиҳни дунёга келтириш учун жуда ҳам муносиб аёлдан фойдаланганини кўрасиз. У оқила, ўйлаб иш қиладиган жасур ва энг муҳими Худогa итоаткор.

Narrator 1 Аммо менга унинг бир иши жуда ҳам ёқиб тушган. Агар мен бўлганимда шундай қилармидим, йўқми буни билмайман. Кана шаҳарчасидаги никоҳ тўйи ёдингиздами? Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Учинчи куни Жалиланинг Кана шаҳарчасида никоҳ тўйи бўлди. Исонинг онаси ҳам у ерда эди. Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф этилган эдилар.» Нимадир бўлиб Исонинг онаси тўй эгасида шароб қолмаганидан бохабар бўлиб қолади. Шунда у хизматчиларни Исонинг олдига юборади: «У сизларга нимаики деса, ўшани қилинглар» дейди. Сиз муаммо олдида шундай қила олармидингиз. Ишонтириб айтаманки, ҳаммамиз муаммо олдида эсанкираб қолиб, дарҳол ўзимизнинг имкониятларимини чамалаб чиқамиз. Аммо Марям бу муаммонинг ечимини осон ҳал қилди. У олдига муаммо билан келган хизматчилари Исонинг олдига йўналтирди.

Narrator 2 Кейин нима бўлганини биласиз. Исо Масиҳ тўй эгаси учун энг яхши шароб тайёрлаб берди. Муаммолар ҳар доим бизни таьқиб қилади. Баъзан ўз хатоларимиз туфайли муаммо орттириб олсак баъзан кутилмагада бир ташвиш олдимиздан чиқиб қолади. Қандай ҳолат бўлмасин муаммоларимизни олиб Исонинг олдига югуришимиз керак. Чунки фақат У бизга муаммони ҳал қилишнинг энг тўғри йўлилни кўрсатади. Унинг кўрсатмаларига амал қилсак, доимо Унга мурожаат қилишни ўргансак, қалбимиз ҳотиржам бўлади ва муаммоларимиз энг тўғри йўл билан ҳал қилинади. Ўқиб ўрганишни ва доно одамлар сирасига киришни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимини очиб кўринг. У ерни чиндан ҳам ажойиб маълумотлар кони дейиш мумкин. Кириб кўринг ва афсусланмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top