2:53

Бола тез-тез касал бўлса…

MP3

Ассалому алайкум қадрли онажонлар. Агар болаларимиз касал бўлса, дунё кўзимизга қоронғу бўлиб кетади. То фарзандимиз тузалмагунча атрофида парвона бўламиз. Тузалиб кетгач эса елкамиздан тоғ ағдарилгандай бўлади. Аммо фарзанд тез-тез касал бўлса-чи? Бунинг сабабини тополмай ҳавотирланамиз. Бугун болаларнинг нега тез-тез касал бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Боланинг тез-тез касал бўлиши ҳар доим ҳам иммун тизимизнинг сусайиши билан боғлиқ бўлавермайди. Сизнинг назарингизда бу кўпроқ нафас йўллари касалликлари бўлса керак. Бироқ тез-тез касал бўлишнинг ҳар хил турлари бор. Масалан, бир гал нафас йўллари касалланиши, иккинчи галда ич кетиши, учинчи сафар эса оддий вирусли инфекциялар билан оғриш тушунилиши мумкин.

Бола турли хил касалликлар билан оғриётган бўлса, тез-тез касалланувчилар қаторига киради. Ëки фақат ўпкаси шамоллаётган бўлса ҳам тез-тез касал бўлувчи бола бўлиши мумкин. Тез-тез касал бўлишнинг биринчи сабаби – бу уй шароити. Яъни бола тўғри овқатланяптими, атроф-муҳит қандай ҳолатда, нима билан шуғулланади, шунингдек ёшига қараб ҳам касал бўлиш сабаблари аниқлаштирилади. Эҳтимол, боғча ёшидаги бола бўлиши мумкин. Агар каттароқ ёшда бўлса, комьютер олдида кўп ўтирадими? Ахир атрофимизни ўраб турган ҳар битта аппаратура, бу хоҳ телефон, хоҳ телевизор бўлсiн, қайсидир даражада органимимизга салбий таъсир кўрсатади. Боланинг касалланишига бошқа касаллик ташувчи болалар билан бирга ўйнаши ёки уйда турли хил дезодорант, одеколон, атирлардан фойдаланиш ёки кимёвий воситалардан фойдаланиш ҳам боланинг касалланишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундай ислар, кимёвий воситалар ҳам болага жиддий зарар келтиради. Агар болада аллергияга мойиллик бўлса, бундай ҳидлар боланинг тинмай йўталишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бундай воситалардан воз кечган маъқул. Агар болангиз шундан кейин ҳам касалланишда давом этаверса, биринчи навбатда қон, сийдик, ахлат таҳлилларини, керак бўлса УTT, иммунологик, рентгенологик текширувларни ўтказиш, шундан сўнг бирорта давони тавсия қилиш мумкин.

Болам касал бўлаяпти, мана бу дори иммунитетни кўтаради, деб у ёки бу воситаларни сотиб олиш нотўғри. Чунки ҳар битта инсоннинг ўз иммун тизими ва қаршилик реакцияси бўлади. Шу сабаб ҳам организм ҳар битта инфекцияга қарши туриб бера олади. Ҳар битта организмда иммун тизими шаклланган бўлади, шунинг учун унга ортиқча тегилавермайди. Унга ҳеч қанақа дори воситаси лозим эмас. Агар бола юқорида айтиб ўтилганидек, турли хил касалликларга масалан, камқонлик, онаси бўқоқ билан туққан ёки турли экстрагенитал касалликларни бошидан ўтказган, инфекцияларни ташувчи бўлса, болада турли хил касалликларга берилувчанлик бўлиши мумкин. Шундагина болани яхшилаб текшириб, иммунитетининг қайси тизимида ўзгариш борлигига қараб, муолажа танлаш лозим.

Боламнинг иммунитети тушиб кетибди, деб турли дориларни бераверсангиз, боланинг ўзидаги ҳимоя функцияси, яъни бор иммунитети ҳам шаклланмай қолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top