3:11

Исонинг шогирдлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан, Исо Масиҳнинг шогирдлари жуда ҳам қийин аҳволда қолишганида ўзларини қандай тутганлари ҳақида суҳбатлашамиз. Сизга бир савол: Инсон жуда ҳам таҳликали, жиддий нарсалар содир бўлаётганида қўрқмаслиги мумкинми? Бир вақтнинг ўзида ҳам қўрққан ҳам кенг феълли бўлиш мумкинми? Йўқ. Қўрқув ҳеч қачон кишига яхши ҳиссиётларни бермаган. Қўрқув ичида ҳеч бир инсон ажойиб поэма ёки симфония яратмаган бўлса керак. Қўрқув билан инсон бузилаётган турмушини тиклай олмайди. Қўрқув билан инқирозга юз тутган бизнесини қайта тиклай олмайди. Бунга фақат довюраклик ва ишонч билан эришиш мумкин. Бунга фақат юрагида кучли имон ва довюраклик бўлган инсонларгина қодир. Агар таҳликали вазиятда ўша ҳолатга ва Худовандимизга қўрқув ва саросима билан эмас, ишонч билан юзлансакчи?! Агар юрагимиз тепасига ҳар қандай қўрқувни тортиб оладиган магнит осиб қўйишнинг иложи бўлганида эди.

Narrator 2 Сиз бир кунингизни қўрқувсиз тасаввур қила оласизми? Шундай ҳолат Исо Масиҳнинг саволида яширинган. Исо Масиҳ шогирдларига шундай деган эди: «Исо уларга: Ҳой имони сустлар, бунча қўрқоқ бўлмасангиз?» деди. Сўнг туриб шамолга ва кўлга дўқ урди.» Буни эшитган шогирдлари Уни тушунмай ҳайрон қолган бўлса ҳам керак. Нима У ҳазиллашяптими? Бизларнинг жиғимизга тегмоқчими? У жиддий айтяптими, деган ҳаёлларга борган бўлишлари мумкин. Бу ҳудди бир сувга тушиб кетган киши иккинчи сувга тушган кишидан «Нега бунча ҳўлсан?» дегандай эди. Бироқ ўшанда Исо Масиҳ ҳазиллашмаётган эди. Унинг юзида ҳазил аломати, кулгу йўқ эди. Биз бу парчани мутоала қилсак, уни оддий қабул қиламиз. Чунки Исо Масиҳнинг ҳар қандай мўъжизага қодирлигини бошидан ўқиб билиб келяпмиз. Шогирдлари У билан бир қанча вақт бирга бўлган бўлса ҳам катта тўфон олдида қўрқувга тушиб, У ҳақида ҳамма билганларини, У билан бирга бошидан кечирганларини унутиб юборишган эди.

Narrator 1 Унинг шогирдларидан бири Масиҳниг бу саёҳати ҳақида шундай эслайди. «Исо қайиққа тушганида Унинг кетидан шогирдлари ҳам тушишди. Қўққисдан кўлда кучли тўфон кўтарилди, қайиқ тўлқинлар оғушида қолди.» Маттонинг оригинал текстида шундай ёзилган: «Кўлда кучли силтаниш пайдо бўлди». У «силтаниш» деган сўзни ишлатган. Бу сўз Муқаддас Каломинг кейинги қисмларида «зилзила, кучли силтаниш» кўринишида учраган. Исо Масиҳ ўлганида осмонни қоронғулик қоплаб, зилзила содир бўлгани ёдигиздами? Исонинг шогирдлари ҳамма тўфонлар ҳам бирданига содир бўлавермаслигини яхши билишган. Бироқ улар дуч келган тўфон аксига олгандек бирданига бошлаган эди. Балки бу Исо Масиҳнинг шогирдларига юборган навбатдаги синови бўлгандир?

Narrator 2 Ўша дамда Исо Масиҳ нима қилаётган эди? Ухлаётган эди. Шундай тўпалон ва шовқинли бўронда сиз ухлай олармидингиз? У шунчаки дам олаётган ёки мизғиётган эмасди. У қаттиқ уйқуга кетганди. Шогирдлар бўрон билан олишиб ётибди У эса парво ҳам қилмай ухлаётгани шогирдларнинг ғашига теккан ва шунинг учун ҳам: «Устоз биз ҳалок бўляпмиз! Парво қилмайсанми?» дейишди. Исо Масиҳ бўрон бўлишини жуда яхши биларди. Шундай бўлса ҳам у уйқуга кетди. У шогирдлари яна бир сабоқни ўзлаштириши кераклигини биларди. Бу қўрқув сабоғи эди. Қўрқув олдида улар ўзларини қандай тутишни билиб олишлари керак эди. Шундай бўлди ҳам.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top