2:56

Олий маълумот

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Масиҳийлар Муқаддас Китобга кўра, ўз оиласига ғамхўрлик қилишга бурчли. Бу, уларни моддий тарафдан таъминлашни ўз ичига олади (1 Тим. 5:8). Шундай экан, бунинг учун бўлган муносабатига таъсир қилишини кўриб чиқиш яхшидир. Муқаддас Китобда биз ўрганишимиз мумкин бўлган бир талай мисоллар бор. Келинг, бу борада Муқаддас Китобдаги бир мисолга эътибор қаратайлик. Еремиё пайғамбарнинг Борух исмли котиби бўлган. Одатда котиблар тарихий саналарни, воқеаларни маҳорат билан, чиройли тарзда қоғозга муҳрлайдиган касб эгалари бўлишган. У Худога хизмат қилиш шарафини қадрлашнинг ўрнига, шуҳратпараст бўлиб қолган. Унинг шухратпараст бўлиб қолганини қайдан биламиз? Муқаддас Китобда бу ҳақида шундай ёзилган: «Сен ўзингга улуғворлик излаяпсан. Қўй, излама» (Ерм. 45:5).

Narrator 2 Худо бугун ҳам бизни худди Борухни огоҳлантирганидек, огоҳлантирадими? Менинг фикримча шундай. Хўш, Борух излаган «улуғворлик» нима эди? Балки у, Яҳудийлар орасида ном орттириш васвасасига тушгандир. Ёки бу улуғворлик бойлик бўлгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам, Худога яқинлашишга ёрдам берадиган муҳим нарсалар унинг назаридан четга чиқиб кетган (Филип. 1:10). Бироқ Борух, Худонинг Еремиё орқали айтган огоҳлантиришига қулоқ солиб, жонини сақлаб қолган (Ерм. 43:6). Бундан нимани ўргансак бўлади? Борухнинг олган маслаҳати, у нотўғри йўл тутаётганини кўрсатган. У ўзига улуғворлик излаган. Агар сиз ҳам ўзингизни таъминламоқчи бўлсангиз, ўз хоҳишингиз ёки ота-онангиз ва қариндошларингизнинг истаги билан олий маълумотли бўлиш учун шунча вақт, пул ва уринишларни сарфлаш арзийдими?

Narrator 1 Муқаддас Китоб масиҳийларни меҳнатсевар ва масъулиятни ҳис этадиган ишчи ёки раҳбар бўлишга ундаяпти. Ҳаворий Павлус: «Нимаики қилсангизлар, уни одамлар учун эмас, балки Худо учун қилгандек, бажонидил адо этинглар»,— деб ёзган (Колос. 3:22, 23). Албатта қунт билан ишлаш яхши, лекин Яратувчимиз билан дўст бўлиш ундан ҳам муҳимроқ (Воиз 12:13). Агар масиҳий ишига киришиб кетадиган бўлса, маънавий ишлари осонликча иккинчи ўринга сурилиб кетиши ҳеч гап эмас. Худонинг хизматчиси ишга тамомила берилиб кетса, жудаям чарчаб қолади ва натижада маънавий мувозанатни сақлай олмай, оиласига ёрдам беришга қурби етмай қолади. Шоҳ Сулаймон айтганидай, одам «машаққатли меҳнат билан икки ҳовуч нарсага эришиш» учун «вақтни елга совуради» холос.

Narrator 2 Агар Худонинг хизматчиси дунёда мартаба орттиришга интилса, охири боши стресслардан чиқмай қолади. Бундай инсон мартабага эришиш қулига айланиб, мадори қурийди. Қизиқ, шунда у «ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўра» оладими? (Воиз 3:12, 13; 4:6). Энг муҳими, унинг жисмоний ва ҳиссий кучлари оиласидаги вазифаларини ҳамда маънавий ишларини бажаришга етадими? Шарқий Европада яшовчи бир киши боғдорчилик ишига муккасидан кетган экан. У шундай дейди: «Дунёдаги одамлар, мен ишимда ташаббус кўрсатиб, топширилган ҳар бир вазифани пухта бажарганимга қойил қолишарди. Лекин мен маънавий томондан қийинчиликларга дуч келдим ва хизмат қилмай қўйдим. Кўп ўтмай, йиғилишларга ҳам бормай қўйдим. Мағрур бўлиб кетганим учун оқсоқоллар берган маслаҳатларни қабул қилмасдим ва охири жамоатдан четлатилдим».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top