3:10

Ўроғлиқ битикларни… олиб кел

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаворий Павлус Тимўтийга “Ўроғлиқ битикларни… олиб кел” дейиш орқали ҳаворий Павлус ўзининг хизматдаги ҳамкори Тимўтийдан айрим ёзма маълумотни келтиришни илтимос қилган. Павлус қайси ўроғлиқ ва пергамент битикларни назарда тутган? Уни буларни сўрашга нима ундаган? Биз унинг илтимосидан нимани ўргансак бўлади? Павлус бу сўзларни милодий биринчи асрнинг ўрталарида ёзган бўлиб, ўшанда Тавротнинг 39 та китоби 22 ёки 24 тага бўлинган бўлиб, аксарияти ўроғлиқ битикларда эди. Профессор Алан Милларднинг ёзишича, ўша ўроғлиқ битиклар шунчалик қиммат бўлганки, «уларга эга бўлиш учун анча-мунча бойлик керак эди». Баъзиларнинг улардан фақат биттасини олишга қурби етарди. Мисол учун, ҳабашистонлик юқори мавқега эга бўлган киши аравасида «Ишаё пайғамбарнинг китобини овоз чиқариб ўқиб кетаётганди».

Narrator 2 У «ҳабашистонлик малика ҳузурида юқори мавқега эга… унинг бутун хазиналари мудири» эди. Демак, бу киши бадавлат бўлиб, Муқаддас Ёзувларнинг бир қисмига эга бўлиш имкони бўлган (Ҳавор. 8:27, 28).Тимўтийга ёзган илтимосида Павлус: «Келаётганингда, Троас шаҳрида Карпникида қолдирган чопоним билан ўроғлиқ битикларни, айниқса пергамент битикларни олиб кел»,— деб айтган (2 Тим. 4:13). Бу, Павлусда бир қанча китоблари бўлганини кўрсатиб турибди. Павлус эга бўлган шунча китоблар орасида Аллоҳнинг Каломи у учун энг муҳим бўлган. Оятдаги «пергамент» сўзига нисбатан Муқаддас Китоб олими А. Т. Робертсон қуйидагича фикр билдирган: «Эҳтимол булар асосан Таврот китоби бўлиб, пергамент папирусга қараганда анча қимматроқ бўлган». Павлус ёшлигида Таврот қонунидан дарс берувчи ва барча одамларнинг ҳурматини қозонган «шахсан Гамалиэлнинг ўзидан таълим олган».

Narrator 1 Шундай экан Павлусда, Худо Каломининг шахсий ўроғлиқ битиклари бўлганлиги ажабланарли эмас (Ҳавор. 5:34; 22:3). Масиҳийлар ўроғлиқ битиклардан фойдаланишган. Муқаддас Ёзувларнинг шахсий битикларига эга бўлиш катта шараф ҳисобланган. Унда масиҳийларнинг аксарияти Аллоҳнинг Каломини қандай ўқий олишган? Павлуснинг Тимўтийга ёзган олдинги мактубида жавобини топса бўлади. У ерда: «Мен келгунимча омма олдида ғайрат билан Муқаддас Ёзувларни ўқигин»,— дейилган (1 Тим. 4:13). Омма олдида ўқиш Мусо пайғамбарнинг давридан Худонинг халқи учун одат тусига кирган бўлиб, масиҳийлар йиғилишининг дастурига ҳам киритилган эди (Ҳавор. 13:15; 15:21; 2 Кор. 3:15).Тимўтий оқсоқол сифатида овоз чиқариб ўқиганда, Муқаддас Ёзувларнинг шахсий нусхалари бўлмаган кишилар бундан катта фойда топишарди.

Narrator 2 Албатта, Худонинг Каломи омма олдида ўқилаётган пайтда, бирорта сўзни ҳам тушириб қолдирмаслик учун ҳамма диққат билан тингларди. Ота-оналар ва болалар эса йиғилишларда ўқилганларни уйларида муҳокама қилишлари лозим эди. Ўлик денгиз қошида топилган таниқли Ишаё битигининг узунлиги тахминан 7,3 метр бўлиб, иккала бошига ҳам таёқ ўрнатилган ва ҳимояловчи қобиқ билан қоплангани учун у жуда оғир эди. Эҳтимол кўпчилик масиҳийлар ваъзгўйликда битикларнинг ҳаммасини ўзлари билан олиб юришмагандир. Ҳатто Павлус ҳам шахсан фойдаланиш учун Муқаддас Ёзувларнинг ўроғлиқ битикларига эга бўлса-да, эҳтимол сафарга чиққанда у битикларини ўзи билан олиб юрмаган. Айримларини Троас шаҳридаги дўсти Карпникида қолдириб кетган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top