MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир пайтлар кўринмас одам ҳақида кино кўргандик. Бу фильм экранларга чиққанида жуда машҳур бўлиб кетганди. Ҳамма уни яна қайта-қайта кўришни, фильм қаҳрамони каби кўринмас бўлиб қолишни истаганди. Бироқ кўринмас бўлиб қолишнинг ҳам муаммолари бор эди. Бу бир фильм ҳолос. Аммо биз суянган, ишонган, умид қилган Худовандимиз ҳам кўринмас. Уни кўрмасак ҳам, борлигини ҳис қиламиз. Унинг сўзларини юрагимизнинг туб-тубидан эшитамиз. Шунга қарамай, кўринмаслик кўпинча биз имонлиларга қийинчилик туғдириши мумкин.

Исо Масиҳ ҳам инсон ҳам Худо эди. Одамларга бу икки фактни ҳазм қилиш осон бўлмаган. Қандай қилиб Худо инсон бўлиши мумкин? Буни инсоний ақл, тафаккур билан тушунишнинг имкони йўқ.

Narrator 2 Аммо Худонинг Руҳи буни тушунишимизга ёрдам беради. Албатта бошқа халқларда тасвирланган худолар жисм шаклида тасвирланган бўлса ҳам, ҳеч қачон инсонга яқин бўлгани ҳақида айтилмайди. Бироқ биз билган Худованд инсон қиёфасига кирди, инсон билан суҳбатлашди, уни шифолади, қийин дамларида бирга бўлди, суҳбатлашди ва маслаҳатлар берди. Бу меҳрга тўла яқин муносабат эди. Уни кўпчилигимиз кўринмас Худо деб билсак-да, Худо билан руҳий муносабатда бўлган инсонлар Уни мутлақо кўринмас, деб айта олмайдилар. Қадимда Худованд Ўзини Иброҳимга билдиришни истади. У Иброҳимни чақирди. Уни Ўзиники қилиб танлади ва Унга яқин бўлди. Исроил халқининг илтижоларини эшитди. Уларни қулликдан Мусо орқали олиб чиқди. Ўшанда ҳам Худованд Ўзини қисман намоён қилди.

Narrator 1 У Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетар экан, душманлардан, ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан сақлаш учун, йўл кўрсатиш учун кечалари олов устини ичида, кундузи эса булун ичидан туриб улар билан бирга бўлди. Бу Унинг Ўз ҳалқига қанчалик меҳрибон ва юмшоқкўнгил бўлганини кўрсатади. Кейинчалик эса Исроил халқи Худони ўзларидан узоқроқ тута бошладилар. Бунга балки ўзларининг гуноҳи сабаб бўлгандир. Худованд халқ билан гаплашмоқчи бўлганида, Мусога буйруқлар берди. Исроил халқи Худо турган тоққа маълум бир масофадан ортиқ яқинлашмаслиги керак эди. Яқинлашганлар эса ўларди. Худога итоатсизлик қилганларнинг ҳалок бўлганини кўрган халқ қўрқиб, тоққа яқинлашишдан бош тортди.

Narrator 2 Шундан сўнг, Исроил халқи Худони яқинлашиб бўлмайдиган, жуда узоқда турган бир меҳрибон Зот сифатида биладиган бўлди. Аммо Худованд ундай эмас. У биздан узоқда, баландроқда эмас, У бизга яқин бўлиши билан бирга жуда улуғворликда. Исо Масиҳ инсонларга Худонинг уларга яқин эканлигини кўрсатди. У инсон қиёфасида ерга келди, инсонлар орасида яшади, еди, ичди, ухлади ва ишлади. У инсондай бўлган эса-да, инсон зоти эриша олмайдиган даражада муқаддас ва пок эди. У заифликларга ва васвасаларга енгилмади. У инсон каби гуноҳга қўл урмади. У қудратли эди. У гуноҳ қилмайдиган даражада, иблиснинг васвасаларига қарши тура оладиган даражада кучли эди. Худованд шу орқали бизга қандай яшашни кўрсатди. У жисмоний танага эга бўлмасада, руҳан У билан муносабатда бўлганлар, Унинг қандай эканлигини айтиб бера оладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top