3:14

Масиҳнинг қони

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимиздагилар бизга ҳар қадамда шикаст етказишга, бизни тузоққа туширишга ҳаракат қилишади. Бироқ Худовандга ишониш, фақат Унга умид боғлаш бизга бахтли якун олиб келади. Шайтон бизга Масиҳни четлаб ўтиб яқинлаша олмайди. Аммо ҳар қалай шайтон бизга яқинлашса-чи? Ибронийлар 11 бобда ёзилган кишилар тақдири чекига тушган қийичиликлар бизиинг ҳам чекимизга тушса-чи? Унда нима қиламиз? Масиҳ мана шу қийноқларга қандай чидаган экан? Ҳозир айнан шу ҳақида сухбатлашамиз. Масиҳни қўлга олишгач, Унинг устидан ўзлари билганича кулишди. Уни ҳақорат қилишди. Бошига тикaндан тож кийдиришди. Менимча шунчаки қўндириб қўйишмаган. Тикaнли тож унинг бошида яхшилаб ўрнашишини таъминлашган.

Narrator 2 Тарихчиларнинг ёзишича, Исонинг тикaнли тож кийдирилган бошидан юзига қон оқиб тушган. Унинг юзига шапалоқлаб уришади, тупуришади. Уни қамчи билан савалаб, Ўз хочини кўтаришга мажбурлашади. Римлик аскарлар уни истаганича ҳақорат қилишади. Агар ўша замоннинг жазолаш усулини кўриб чиқадиган бўлсак, Исо Масиҳни жазолаган усул билан ҳатто Римлик аскарлар ҳам жазоланмаган бўларди. Хоч билан жазоланиш усули шунчалик аянчли ва дахшатли эдики, уни ҳатто давраларда ҳам тилга олишмасди. Бу жазо усулини фақат энг паст табақадаги ёки энг дахшатли жиноят қилган жиноятчилар учунгина ишлатишарди. Исо Масиҳ эса айнан мана шу жазони танлади. Ҳа, бизнинг гуноҳимизни ўз қони билан ювиш учун мана шундай қилди. Агар гуноҳимизни Ўз қони билан ювиши керак бўлса, Унинг бир неча томчи қони етарли бўлмасмиди?

Narrator 1 Аммо инсоният тарихида ҳеч бир гунохсиз солиҳ Зот энг ҳақоратли, энг аянчли ва оғриқли жазога муносиб кўрилди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди» (Фил 2:8) У оддийгина ўлимни ҳам танласа бўларди. Ё бўлмаса тезроқ жони узиладиган ўлим тури, масалан юрагига қилич санчиш билан тезроқ ўлим топган бўларди. Шайтон ҳар қанақасига Масиҳни азоблади. Ахир у ўлим шохи эди-да! Бироқ бир нарса хақиқат. У ҳаёт шоҳи устидан ғалаба қила олмасди. Исо Масиҳ биз учун ҳар қандай азобга чидади. Шу билан бирга ўлимдан ҳам кучли эканини, ўлим Уни тўхтата олмаслигини кўрсатди. Исо Масиҳнинг жони узилган дамда жуда ҳам ғаройиб ҳодиса юз берди. «Туш чамасида қуёш қорайиб, бутун ерни соат учгача давомли зулмт қоплади. Маъбаддаги парда ўртасидан йиртилиб кетди. Исо баланд овоз билан фарёд қилди: “Ота! Руҳимни қўлларингга топширяпман.”

Narrator 2 Шундай деди-да, жон таслим қилди. Воқеани кўриб турган юзбоши Худони улуғлаб: Ҳақиқатдан ҳам бу солиҳ одам экан, деди. » Матто хушхабарида бу ҳақида шундай ёзилган: «Шу ондаёқ маъбаддаги парда юқоридан пастгача иккига бўлиниб йиртилиб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. Қабрлар очилиб, талай раҳматли азиз-у авлиёларнинг жасадлари тирилиб кетди. Улар қабрлардан чиқиб, Исо қайта тирилганидан кейин табаррук шаҳарга кириб кўпларга кўриндилар.» (Мат 27:51 53) Исо Масиҳ шу тарзда ўлим Унинг устидан ҳоким бўлолмаслигини намоён қилди. У Илоҳий Зот бўлишига қарамай, Худо тақдирига битган азоблардан бўйин товламади. Натижада эса Худованд азалдан режа қилганидай гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқли қутқарилдилар. Сиз билан биз ҳам шулар жумласиданмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top