3:02

Эътиборингиз учун рақобат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи Болага ҳар доим ота-онаси бошқа фарзандларини унга қараганда кўпроқ яхши кўрадигандай туюлади. Агар фарзандларингиз сизнинг эътиборингиз учун рақобатлашаётган бўлса, унда «эркатойингиз» ўзбошимча бўлиб кетиши ва ўзининг устунлигини намойиш этиши мумкин. Иккинчи фарзандингиз ёки қолган болаларингиз эътибор етишмаслигини оғир қабул қилишлари ҳамда мактабдаги баҳолари, яхши хулқи билан мақтовингизни қозониш учун анча ҳаракат қилишлари мумкин. Аммо барибир қалбларининг тубида сиздан хафа бўладилар, балки бир умрга «яхши кўрилмаган» бола ҳиссини ҳам сақлаб қолишар. Маслаҳат: Ҳар бир фарзандингизга бир хил вақт ажратинг, ҳар бирини мақтанг, бир хил тарзда жазоланг ва танқид қилинг.

Narrator 2 Ёши улғайган ака-ука ва опа-сингиллар ҳаётда бир-бирлари билан «қувлашмачоқ ўйнашаётганини» кўрган бўлсангиз керак, деб ўйлайман. Улардан биттаси университетни қизил дипломга тугатган, бошқаси унга ўгирилиб қараб бор кучини бериб ўқияпти. Яна биттаси амал поғонасидан кўтарилмоқда, иккинчиси ҳам ундан қолишмаяпти, тез орада ундан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Ака-укалар ва опа-сингиллар мусобақаси – каттароқ ютуқларга эришиш учун табиий ва умуман олганда, ижобий рағбатдир. Конструктив рақобатни қувватлаб туриш мумкин ва керак, фақат у чегарадан чиқиб кетмаслиги лозим. Агар эҳтирослар жунбушга келаётган бўлса, рақибларнинг ҳовурини босинг. Баъзи ҳолатларда ҳар бир фарзандингизга ҳаётда ўз йўлини топишга ёрдам бериш керак бўлади, бошқа ҳолатларда эса фақат болалар руҳшуноси ёрдам бериши мумкин.

Narrator 1 Маслаҳат: «Тохирдан намуна ол, у аълочи» деган насиҳатлар билан сунъий рақобат муҳитини яратманг. Болаларни бир-бирига солиштирманг ва агар фарзандингиз «Тохирники каби» натижаларга эришиш учун етарлича ҳаракат қилмаган бўлса, ҳеч қачон таъна қилманг. Ўғил ва қиз орасидаги ёш фарқи қанча кичик бўлса, улар орасидаги қарама-қаршилик шунчалик жиддий бўлиши мумкин. Қизингиз мушт ейиши, кейин эса қасос режасини тузиб қўйиши мумкин. Ўғлингиз эса ўзининг жисмоний устунлигини намойиш этган ҳолда ҳеч қандай айбдорлик ҳиссини туймайди. Маслаҳат: Ака ва сингил ўртасидаги муносабатлар – бу биринчи навбатда, эркак ва аёл муносабатларидир. Ўғлингизни ўз вақтида атрофидаги аёлларни ҳурмат қилиш ва асрашга, улар ҳақида қайғуришга ва ўзини ҳақиқий эркаклардай тутишга ўргатиш ўзингизнинг қўлингизда.

Narrator 2 Шу билан бирга, қизингизни ўзини эркакларнинг ғамхўрлигидан олиб қочмайдиган ва атрофидаги ишончли эркакларга ҳар доим суяниши мумкинлигини биладиган аёлдай тутишга ўргатиш ҳам ўз қўлингизда. Айтгандай, унинг ёнида худди шундай эркаклар бўлади ҳам: тўғри муҳитда улғайган қиз ҳеч қачон уй золимига турмушга чиқмайди. Кичик фарзандингиз доим каттасидан ғурра еб юради, тўнғичингиз эса укасининг тарбиясида қатнашаётганига ишончи комил. Сабрли бўлинг ва тўнғичингиз бироз улғайишини кутинг. Параллел тарзда унинг «тарбияси» чегарадан чиқиб кетмаслигини кузатиб боринг. Бироз улғайганидан кейин ундаги кичик укасига нисбатан киборли мурувват ҳисси йўқолади. У сизга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини тушунтиринг ва аста-секин уни кичиклар учун яхшигина тарбиячига айлантиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top