MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум тингловчи дўстлар. Бугун сизлар билан бир кишининг ҳаёти ҳақида сўзлаб берман. У одам шундай дейди. Менинг акамни тириклигида кўрмагансизда, у сизга албатта ёққан бўларди. Чунки у ҳар доим ҳаммага ёққан, ҳамма билан доимо хушчақчақ эди. У ҳудди давраларга шамол каби кириб келарди. Унинг кулгуси тингловчиларни жонлантирарди. Агар кўчамизга янги қўшнилар кўчиб келгудай бўлса, биринчи бўлиб улар билан акам танишар ва яқин бўлиб оларди. Менинг дўстларим ёки танишларим орасида ҳам тезгина ҳурматга сазовор бўларди. Мен ёшлигимда доимо акамга ҳавас қилганман. Мен бутунлай унинг тескариси эдим. Кишилар билан тез киришиб кетолмайдиган, камгап ва кўп ўйлайдиган бола эдим. Шуниг учун доимо акамнинг соясида қолардим. Кўпам сўзамол бўлмаганим учун бу менга ёқарди.

Narrator 2 У жуда ҳам самимий оилапарвар ва хушчақчақ бўлиши билан бирга бир қанча камчиликлари бор эди. Нега у бундай ёмон одатларга ўрганганини ҳеч ҳам тушунмайман. У вояга етгач ким билан бўлса ҳам танишаверди. Бармен билан ҳам, кашанда билан ҳам хуллас, танишишда ҳеч одам танламади. Ҳаммани бирдек самимий қабул қиларди. Унинг мана шу одати ўзига панд берди. Агар шу одати бўлмаганида ҳаёти яхши тугаган бўларди. У уйланганидан кейин бир неча марта ичишни ташлашга ҳаракат қилди. Охирги сафар эса ҳатто ичишни ташлашга қарор қилган кишилар клубига ҳам ёзилди. Оиласини мустаҳкамлади. Лекин шунча йиллик ичишлар ва чекишлар унинг соғлиғига аллақачон ўз таъсирини ўтгазиб бўлган эди. У соғлиғи ёмонлашаётганини ҳис қилса ҳам бундан қўрқмади . Бунда фақат ўзи айбдор эканини, энди афсусланишга жуда кеч эканини биларди. Шунинг учун ҳам у дардни қўрқмай дадил кутиб олди.

Narrator 1 У ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса ҳам доимо кулиб турарди. Атрофидаги яқинларини ҳавотига солишни истамасди. «Ҳаммаси яхши», дерди у кулиб. Ҳали ичишни ўрганмасидан олдин у Мсиҳни Нажоткори, деб қабул қилганди. Ичиш ва чекиш каби камчиликларини айтмаса, ажойиб масиҳий эди. Жамоатдагилар ҳам доимо унинг ёрдамига таяниш мумкинлигии биларди. Шунга қарамай, у ёмон одатини узоқ вақтгача ташлай олмай юрди. Умриниг охирида ташлашга астойдил ҳаракат қилди. Узоқ вақт ичмай, чекмай юрди. Бироқ энди соғлиғини тиклашга кеч эди. У гуноҳлари учун Худонинг қаршисида туриб ҳисоб беришини яхши биларди. Шунга қарамай, ҳаётда Уни таниганидан, ажойиб инсонлар орасида яшаганидан миннтдор эканини бот бот такрорларди. У оиласига: «Менинг бойлигимсиз», дерди.

Narrator 2 Охирги марта уни касалхонага олиб кетишаётганида, шошилинч ёрдам машинасига олиб чиқишар экан: «Ҳаммаси яхши бўлади. Мен сени севаман», деди у хотинига. Ўғли шифохонага етиб борганида эса палатасида қўллари қорин устига қўйилган, ўнг қўлининг ўртадаги икки бармоғи букилган бош кўрсаткич ва охирги жимжилоқ очиқ ҳолда ётарди. Бу «Мен сизларни севаман», дегани эди. У шунчалик довюрак эдики, ҳатто ўлим олдидан ҳам ўзини эмас, бошқаларни ўйлашга журъат топа олган. Унинг ҳаёти менга жуда катта ўрнак бўлди. Мен ундан инсонлар билан муомала қилишни, уларга самимий ва ҳайрихох бўлишни, дунёда Худодан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмасликни ўргандим. У шундай инсон эди. У ишидан айрилиб қолишдан ёки обрўси тушиб кетишидан, иши чаппасига кетишидан, пулсизланиб қолишдан қўрқмасди. У доим ижобий фикрлар Худога ишонарди. Мана шундай эди менинг акам.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top