Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна тўлқинларимиз орқали учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, келинг бугунги мавзумиз орқали яна Раббимиз Исо Масиҳнинг Кимлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Азизлар, Муқаддас каломда тўртта ўртоқ уйнинг томини тешиб, шол одамни Исонинг олдига олиб келганларида, Исо у одамнинг жисмоний ҳолати ёки шифога муҳтожлигига эътиборни қаратмади. Балки Унинг биринчи сўзи: “Болам, гуноҳларинг кечирилди” — деб айтади.Ушбу айтилганлари ҳақида Марк китобининг 2 боби 5 оятидан ўқиб олишингиз мумкин.
У ердаги уламоларнинг ўзларини қандай тутганлиги Исонинг сўзларини қандай тушунганлигидан далолат беради. Улар: “Нега У бундай шакоклик қилаяпти?” — деб айтадилар, — Худодан бошқа ким ҳам гуноҳларни кечириши мумкин?” Бу ерда Исо уларга вазиятни очиқ қилиб, Ўзининг кимлиги ҳақида тушунтириши мумкин эди. Бироқ У бундай қилмади. У жуда аъло даражада жавоб берди: “Нега сизлар дилларингизда бундай мулоҳаза қилаяпсизлар? Нима осонроқ? Гуноҳларинг кечирилди деб айтишми? Ёки Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр деб айтишми? Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар!”- деб ёзилган Марк Хушхабар Китобининг 2 боби 8 ва 11 оятларида.
Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ жуда ажойиб жавоб берди. Исо шунингдек Худога тегишли бўлган бошқа ҳуқуқ ва имтиёзларга ҳам давогар бўлган. Масалан, Матто Хушхабар Китобининг 25 боби 31оятидан 46 оятигача бўлган жойларда У дунё устидан ҳукм қилиш ҳақида гапиради. У Ўзининг тахтида ўтириб, қўйларни эчкилардан ажратади. Унда ҳар битта одамнинг руҳий ҳолатини баҳолаш ва абадий шоҳликда иштирок этиш ёки этмаслигини аниқлаб бериш ҳокимияти ҳам бор. Бундай ҳокимият фақатгина Худога тегишлидир. Исо эга бўлган ҳокимият яна шунингдек шанба масаласи ҳақидаги мисолда ҳам яққол кўринади. Масалан: агар сиз битта мамлакатнниг раҳбари бўлсангиз ва битта қарор чиқарсангиз, бу қарорни сиздан бошқа ким ҳам ўзгартириши мумкин?
Фақат сиз ёки сизга тенг бўлган бошқа раҳбар сизнинг рўхсатингиз билан ўзгартириши мумкин. Шанбанинг муқаддас кун эканлиги Худо томонидан ўрнатилган. Бу ҳақида Чиқиш китобининг 20 боби 8 ва11оятларида аниқ ёзиб қўйилган. Бу кўрсатмани фақатгина Худо бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин эди. Бироқ қаранглар, шанба куни Исонинг шогирдлари даладан бошоқ тера бошлаганда ва бунга нисбатан фарзийлар норози бўлиб, шанба кунга риоя қилмасликда айблаганда нима юз берди? Исо Довуд ҳам руҳонийлар учун мўлжалланган нонни еб шанба кунининг кўрсатмаларидан бирини бузганини айтиб жавоб беради. Кейин эса “Инсон шанба куни учун эмас, балки шанба куни инсонлар учун яратилган. Бинобарин Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир,” деб айтади. Азизлар, бундан англаш мумкинки, Исо Раббимиз Худодир. Унинг олдига келган барча инсонларнинг гуноҳи кечирилади. Азизлар, бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинглар. Хайр омон бўлинглар.