3:28

Меҳмондорчилик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз радио тингловчилар билан яна тўлқинларимиз орқали ғойибона бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда «Дилкаш» радиоси, марҳамат — тингланг. Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу оламдан Отаси олдига ўтиш вақт-соати келганини билар эди. У бу оламдаги Ўзиникиларни севар эди, уларни охиригача севди. Кечки овқат пайти эди. Симуннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди.

Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди. Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди. Шундай қилиб Исо овқатдан сўнг устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боғлади. Кейин обдастага сув қўйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғланган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди. Азизлар, ушбу воқеани Юҳанно мактубининг 13 боби 1-5 оятигача бўлган жойдан ўқиб кўришингиз мумкин. Раббимиз Ўз шогирдларини меҳмондек муносабат орқали марҳамат кўрсатар эди. У доимо барчага дўстона муносабат қилгани барчамизга маълум. Дўстона муҳитнинг бир томони бу тинчликдир.

Бугун кўп маданиятлар инсонларни шовқин-сўрон билан тўлдириб турибди. Радио, телевидение, кино кириб келиши биланоқ шовқин ва кўринишлар бизни ўраб турибди. Оммавий ахборот воситалари бизга таъсир ўтқазиш фурсатида бостириб келмоқда. Шовқин ва ваҳима таъсирида бўлган ҳар қандай инсон ўз ишларини тезда чала-чулпа тугатишни истаб қолишади. Сабаби — носоғлом муҳит. Бу дегани ҳар бир дақиқа инсонлар бир-бирини ўрганишга қарши бўлади. Азиз биродарлар, меҳмондорчилик шундай бўлиши керак-ки, ҳар бир инсон фикрлашларига вақт ва шароит бўлиши лозим.

Бу дегани меҳмондўстлик вақтида ҳар бир инсон ўзини эркин тута олиши керак. Эркинлик бўлмаган жойда соғлом фикрлаш ҳам бўлиши мумкин эмас. Азиз биродарлар, меҳмондўстликда меҳмонлар ўтирадиган хоналарни кўриниши ҳам катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун хоналарни суҳбатни қўллаб-қувватлайдиган қилиб тайёрлаш керак. Уларнинг ўтириб дам олишлари учун яхши жойларни тайёрлаш керак. Ёдингизда бўлса, Раббимизнинг шогирдлари доимо унинг атрофида Унга яқинроқ бўлиб ўтиришга ҳаракат қилишар эди. Чунки шогирдлар билар эди Исо Масиҳ уларни севишини. Демак, меҳмон ўзларини бошқалар томонидан севилаётганини ҳис этишлари керак.

Жисмоний муҳит ҳам меҳмондорчиликда катта ўрин тутар экан. Агарда одамлар ўтириб бир-бириларини юзларини кўришмаса, суҳбатлаш жуда қийиндир, ҳаттоки иложи йўқ десак бўлади. Балки бу оддий тушунчадир, аммо ҳамма бир-бирини кўраолиши учун меҳмонларнинг ўтиришини ҳам шундай ташкил қилиш керак-ки, улар сизга барча хизматингиз учун миннатдорчилик билдира олсин. Азизлар, шунинг билан мавзумиз охирига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top