3:21

Болаларнинг ўсишига ёрдам 283

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз. Азиз ота-оналар, бола тарбияси ҳар биримизга яхши таниш бўлса керак. Бу кўпчилик ўйлаганидек осон амалга ошадиган ишлардан эмас, албатта. Болаларга яхши ва тўлиқ тарбия бера олмаётган ота-оналарнинг хафа бўлганини кўриб, албатта Худованд бунинг сабабларини тушунади. Ҳар бир ота-онага Худованд бола тарбиясида ёрдам беришни истайди.

Биз ота-оналарчи, буни истаймизми? Мана шу саволни ҳар биримиз ўзимизга бериб кўришимиз лозим. Худованд Одам Ато ва Момо Ҳавога яратиб берган шароитни ҳеч бир ота-она ўз фарзандларига яратиб бера олмайди. Чунки Одам Ато билан Момо Ҳаво Худованд белгилаб берган жойда яшашар эди. Худованд кўрсатган жой эса дунёдаги энг гўзал ва тинч жойдир. Бундан ташқари бизга маълум-ки, Худованд улар билан ҳар куни гаплашар эди. Энг муҳими, Худованд уларга яхши тарбия берди.

Яъни Худованд айтдики, барча мевалардан еб қорин тўйдириш мумкин, лекин мана шу боғнинг ўртасидаги дарахтни мевасидан ейиш мумкин эмас. Албатта Одам ва Ҳаво Худованднинг айтганларини бажарар эди. Қачонки ташқаридан бошқа кимдир уларнинг орасига адоват солгунига қадар. Биламизки, шайтон доимо Худованднинг ишларига қаршилик қилиб келади. Шу жумладан, биз болаларимизга Худованд ҳақида ўргатганимизда ҳам шайтонга ушбу тарбия ёқмайди ва у барчасини бузишга ҳаракат қилади.

Азиз ота-оналар, шунинг учун тарбияни Худованднинг каломига асосланиб Худованд ила маслаҳатлашиб олиб бориш — бизнинг шайтондан биринчи ҳимоямиздир. Ўз ота-онасига унчалик қулоқ солмайдиган болага тарбия бериш анча мушкул. Шунинг учун болага доимо ибодат қилиб Худованднинг сўзлари орқали тарбия берсак, ўз мақсадимизга янада тезроқ эришамиз. Болага тарбия бериш ҳам ҳар бир ота-она ўтиши лозим бўлган муҳим синовлардан биридир. Барчаси Худованднинг диққат марказида турибди.

Худовандга қанчалик содиқ бўлиб Уни айтганларини бажарсак, Худо ҳам бизга шунчалик ёрдам беришга шошилади. Ҳурматли ота-оналар, бола тарбияси қанчалик эрта бошланса, мақсадимиз сари шунчалик тезроқ борамиз. Халқимизда “Бугунги ишни эртага қўйма” деган нақл бор, демак бола тарбиясини шу бугуноқ бошлаш лозим. Азизлар, бир муҳим масалани айтиб ўтмоқчи эдим. Агар бугундан жиддий бола тарбияси билан шуғулланишни истаган бўлсангиз, барча тарбиявий истакларингизни бир кунда амалга оширишга шошилманг. Аста-секин бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top