3:31

Уй гуруҳлари 129

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугунги мавзумизни кичик уй гуруҳларида эндигина ўз хизматини бошлаган биродарларимиз учун тайёрладик. Марҳамат тингланг. Ҳурматли хизматчилар, Муқаддас калом суҳбатини олиб бориш сиз учун завқли ҳамда қадрли тажриба бўла олиши мумкин. Аммо шу билан бирга ҳаяжонли бўлиши ҳам мумкин, айниқса агар сиз биринчи марта ваъз қилаётган бўлсангиз.

Агар сиз ҳам шундай ўзингизни ҳис қилаётган бўлсангиз, унда сиз тўғри гуруҳга тушгансиз. Азизлар, агар ёдингизда бўлса, Худо Мусодан исроилликларни Мисрдан олиб чиқишни сўраганида, у: “Эй Худо илтимос, бу иш учун бошқа бировни юборгин,” деб жавоб берган эди Чиқиш китоби 4 боб13 оятида. Сулаймон, Исроил устидан шоҳ бўлиб тайинланганида, бу вазифа қўлимдан келмайди, деб ўйлаган эди. “Мен ҳали ёш боламан, маъсулиятимни қандай олиб боришни билмайман, Сенинг бу азиз халқингни ким бошқара олар экан?”-деб айтгани ёзилган биринчи Шоҳликлар китобининг 3 боби 7 ва 9 оятларида.

Худо Еремиёни пайғамбарликка чақирганида, у: “Эй Мутлоқ Худо, Мен қандай гапиришни билмайман, мен ҳали ёш боламан” — деб айтгани эса Еремиё китобининг 1 боби 6 оятида ёзиб қўйилган. Азиз хизматчилар, ушбу рўйхатлар шундай давом этаверади. Бундан ташқари янги Ахддаги бизга яхши таниш бўлган ҳаворийлар ҳам ўқимаган оддий кишилар эдилар. Тимўтий ёш, заиф ва қўрқоқ эди. Павлусни эса баданидаги тиканлар ожиз этган эди. Аммо Худонинг барча хизматчиларига жавоби: “Менинг иноятим сизлар учун етарли эди,” — деб айтади иккинчи Коринфликларга мактубининг 12 боби 9 оятида.

Азиз биродарлар, тинчланинг, Худо ўшаларнинг заифликларига қарамасдан, уларга ёрдам берган ва ўзингизни номуносиб ёки мос эмас деб ҳис қилишингизга қарамасдан, сизларга ҳам ёрдам бера олади. Қувват ва далда олишингиз учун яна битта сабаб бор. Агар муайян йўл-йўриқларга риоя қилсангиз, сизлар учун Муқаддас калом суҳбатини олиб бориш қийин бўлмайди. Ўқитилган ёки ўқитишга тайёрлаш учун таҳсил олган ёки Муқаддас калом мутахассиси бўлишингизга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.

Азиз хизматчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиздаги маслаҳатлар, етакчилик вазифангизни самарали ва завқли амалга оширишингизга имкон яратади деган умиддамиз. Ўйлаймизки, сизнинг энди бошлаган етакчилик хизматингизда Худованднинг Ўзи сиз, азизларга мададкор бўлади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етай деб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга албатта ўз фикр ва мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни йўлланг. Ҳозирча эса сиз азизлар билан хайрлашамиз. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top