3:10

Сирғалар

MP3

Ассалому алайкум мунис опа-сингиллар. Бугунги мавзумиз чиройимизга чирой қўшадиган тақинчоқлардан бири сирғалар ҳақида. Сирға тақиш учун энг қулай жой, бу-қулоқнинг юмшоқ қисми ҳисобланади. Бироқ баъзан кўча-куйда ўзларини замонавий деб ҳисоблайдиган қизлар ва аёлларнинг киндикларига, тилларига қошлари ва ҳатто бурунларига ҳам сирға тақиб юрганларини кўрамиз. Ушбу аъзоларига сирға таққан ёшлар келажакда уларни қандай муаммолар кутаётганликларини билармиканлар?!

Қадимда момоларимиз баҳор келиши билан қалдирғочлар учмасдан олдин янги игна олиб, оловда иситиб сўнг қулоқ тешишган. Тешилган соҳага шўр пахта босишган. Улар тилладан ясалган сирғаларни тақиш жароҳат ўрнининг тез битишига сабаб бўлади, деб ўйлашган. Шу нарса бугунги фанда ўз исботини топди.

Нафақат тилла, балки платина, кумуш каби металлардан ясалган сирғалар ҳам жароҳатнинг тезда йирингламай битишига сабаб бўлади. Яқин йиллар ичида битта қулоққа иккита ёки учта тешик ҳосил қилиб, бир нечта кичик сирғалар тақиш урф бўлиб қолди. Бундай ҳолатни нафақат қизларимизда, балки аёлларда ҳам учратиш мумкин. Қулоқлардаги бир нечта сирғалар қиш вақтида томоқ безларининг яллиғланишига олиб келади. Қулоқнинг ташқи чети томоқ безларининг проекциясидир. Тил учи эса – юрак, киндик эса қорин бўшлиғи аъзоларининг қироличаси ҳисобланади. Рефлексотерапияда бу аъзоларни мунтазам равишда таъзирлантириш шу соҳа билан боғлиқ аъзоларнинг иш фаолиятини пасайтиради. Натижада ушбу аъзоларнинг хасталаниш хавфи ортади

Бу нарса фанда ўз исботини топган.

Қошлар жойлашган соҳа тешилганда эса асаб толаларини зарарлаб қўйиш мумкин. Натижада қошлар ҳаракатчанлиги бузилади, ёки қошларни ҳаракатлантириш чоғида кучли оғриқлар сезилади. Бундан ташқари, қош соҳасида тешик қўйилганда қон томирлар жароҳатланади. Шу боис шиш, гематома келиб чиқади. Қошларга қўйилган сирға доимий равишда кўзни очиб юмганда кўз олдингизда туради. Бу ҳол эса ғилайликка олиб келади. Ўта замонавийлик ва беҳаёлик белгиси ҳисобланган киндикка сирға тақиш эса киндик соҳаси жароҳатининг тезда битмаслигига сабаб бўлади. Киндик жароҳатидан кейин кўпинча турли асоратлар келиб чиқади. Энг тарқалган асоратлардан бири – флебитдир. Флебит киндик венасининг яллиғланишидир.

Киндикка қўйилган сирғалар тешиги ҳомиладорлик вақтида тери таранглашиши натижасида йиртилади. Туғруқ вақтида ҳам шу муаммо кузатилиши мумкин. Ҳаттоки, киндик соҳасига қўйилган сирғалар тешиги ҳомиладорлик вақтида ёрилиб чурра ҳосил қилади. Оқибатда туғруқ кесарча кесиш операцияси билан ўтказилади.

Лаблар инсон юзининг ҳусни ва энг таъсирчан аъзоси ҳисобланади. Лабларга қўйилган нотўғри тешик эса лаблар сезгисининг пасайишига ва уларнинг ҳаракатсизланишига сабаб бўлади. Шунингдек, лабларга тешик қилинганда дисбактериоз келиб чиқиш хавфи ортади. Инглиз олимлари тилга қилинган пирсинг билан бош мия пардалари яллиғланиши орасида узвий боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тил орқали кирган инфекция тил остидаги артериялар орқали бош мияга ўтиб кетади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top