3:32

Руҳий ғалаба 284

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, эфирда яна бир эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг.

Муқаддас каломнинг бошидан охирагача қараб чиқадиган бўлсак, фаришталар ҳақида ёзилган жуда кўп жойларни кўришимиз мумкин. Бу нарса ҳақиқатан ҳам оламда ўз таъсирини ўтказувчи руҳий кучлар борлигини тасдиқлайди. Келинг азиз радио тингловчи биродарлар, энг аввал фаришталар борасида Худо Каломи нималар дейишини ўрганиб чиқайлик.

Фаришталарнинг ҳақиқатан ҳам борлиги Муқаддас Каломнинг ҳамма жойида баён этилган. Каломнинг барча ўттиз тўртта китоби фаришталар ҳақида эслатиб ўтади. Ушбу эслатмалар Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда ўн еттита маротаба ва қолган ўн еттитаси эса Янги Аҳдда келтириб ўтилади. Фаришталарнинг чиндан ҳам борлигини тасдиқловчи ҳолатни уларнинг Ҳазрати Исога бўлган муносабатларида кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида қуйидаги парчаларни қараб чиқайлик.

Фаришталар Ҳазрати Исога шайтон васвасасидан кейин ёрдам берганлигини биз сиз билан Матто Хушхабар китобининг 4 боби 11оятидан кўришимиз мумкин. Бундан ташқари яна: Раббимиз тирилган одам осмондаги фаришталарга ўхшайди, деб айтган эди Матто Хушхабар китобининг 22 боби 30 оятида. Азиз биродарлар, яна Раббимиз Ҳазрати Исо: “Мен қайтгунга қадар, фаришталар Исроил халқини қайтадан бирлаштирадилар”, деб ўргатган эди Матто Хушхабар китобининг 25 боби 31 ва 32 ҳамда 41 оятларида. Шунинг учун ҳам фаришталарнинг борлиги Раббимиз Исо ҳақидаги ҳақиқатлар билан ўзаро боғлиқ деб айтсак, асло янглишмаган бўламиз.

Азиз биродарлар, энди “фаришталар” тушунчаси ҳақида хам икки оғиз гап. Фаришталар куч-қудрати ва ақл-идроки жиҳатдан одамлардан устун бўлган самовий мавжудотлар гуруҳига мансуб жонзотлар ҳисобланадилар. Бу ҳақида Ибронийларга мактубининг 2 боби 7 оятида гапирилган. Бундан ташқари яна 2 Бутрус китобининг 2 боби 11оятида ҳам шу ҳақида сўз боради. Аммо Худодан фарқли ўлароқ, улар ҳар нарсага қодир ва ҳар ерда ҳозир бўлолмайдилар. Бу ҳақида Забур китобининг 102 боби 20 оятида айтиб ўтилади. Шу билан бирга 2 Салоникаликларга китобининг 1боби 7 оятидан ҳам айнан шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Худо уларни Хушхабар маълум қилишлари учун тез-тез юбориб туради. Бунга мисол қилиб, Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақидаги хабарни келтиришимиз мумкин Луқо китобининг 1боб 26 оятидан 38 оятигача бўлган жойларида. Шу билан бир қаторда, Худо яқинлашиб келаётган ҳавф-хатар ҳақида ҳам фаришталар орқали огоҳлантиради. Садўмнинг вайрон бўлиши воқеаси айнан шунга мисол бўла олиши мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top