3:30

Руҳий ғалаба 286

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, фаришталар ҳақида сизлар билан кўп бора суҳбатлашган эдик. Ҳатто фаришталар ҳам Худованд томонидан яратилгани учун ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар. Бу ҳақида Луқо китобининг 20 боби 36 оятидан биргаликда ўқиб кўрсак:

“Улар энди ўлим кўрмайдилар. Улар фаришталар билан тенг бўлиб, қиёмат аҳли сифатида Худонинг болалари бўладилар”. Фаришталар хам Худованд томонидан хизмат қилиш учун яратилган мавжудотлардир. Ҳазрати Довуд ўз саноларида Худо ва Унинг ижодини олқишлашга бутун оламни чақиради. Худо Ўз Каломи орқали самовий мавжудотлар билан бир қаторда фаришталарни ҳам яратганлиги ҳақида Забур китобининг 148 боби 2 оятидан то 5 оятигача бўлган жойларда ўқиб кўришингиз мумкин.

Худо уларни яратган пайтда фаришталар Раббимизга ҳамду-санолар куйлаган эдилар. Яратган Эгамиз фаришталарни Ўзига ҳамду-сано ва олқишлар айтиши учун яратган эди, деб ёзади Колосаликларга мактубининг 1боби 16 оятида. Фаришталарнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз қилиб яратилган. Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 оятида айтилишича, фаришталарнинг яратилиши бир вақтнинг ўзидаёқ содир бўлган. Худо Каломига кўра, яратилиш узоқ вақт давом этадиган жараён бўлмаган.

Фаришталар фарзанд кўрмайдилар, шу боисдан уларнинг сони ўзгармай қолаверади. Муқаддас Каломда уларнинг сони “лак-лак фаришталар тумонати”, деб таърифланади. “Лак-лак” сўзи юнонча “муриазин” деганидир. Ваҳий китобининг 5 боби 11оятида ушбу сўзни учратамиз. Бу оятдан англашимиз мумкин-ки, фаришталар сон-саноқсиз экан. Фаришталар ўз мавқеъларига кўра одамлардан устун турадилар. Инсоният одам танасида мужассам бўлган Исо Масиҳни ўз ичига олган ҳолда “малаклардан андак паст” деб ёзади Ибронийларга мактубининг 2 боби 7 ояти.

Улар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар ва шу жиҳатлари билан ҳам инсонга хос чек-чегаралардан ҳолидирлар. Шунингдек, фаришталар инсонда йўқ бўлган юксак онг соҳибидирлар. Аммо улар онгининг ҳам ўзига яраша чегараси ҳам бордир. Фаришталар одамга қараганда қудратлидирлар, аммо Худонинг қудрати олдида уларнинг куч-қудрати чеклангандир. Фаришталар учун шундай чегаралар ҳам борки, бу чегаралар инсон учун қўйилмаган. Фаришталар Худо суратига ўхшатиб яратилмаган, шунинг учун улар Қутқарувчи орқали тайин қилинган нажотга шерик бўлолмайдилар.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг, азизлар. Ҳозирча эса сизлар билан хайрлашиб, барчангизга омонлик тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top