3:17

Дилозор бўлманг

MP3

Ассалому алайкум. Аёл киши ҳар қандай ҳолатда ҳам ички ҳотиржамликни сақлай билиши, унинг ва фарзандларининг саломатлигини таъминлайди. Оила ҳам тинч бўлади. Иш, уйдаги можаролар, сурункали чарчоқ ҳали ҳеч бир аёлни чеклаган эмас. Муаммолар гирдобида қолган аёл асабийлашади, йиғлайди, бироз тинчлангач, чидашга қарор қилади. бироқ барибир бош мия асаб тизимидан нохуш хабар бориб бўлган бўлади. Бундан асаб толалари шикастланишга ҳам улгурди. Ваҳоланки, асаб ҳужайралари қайта тикланмайди. Бундай носозликни организмнинг эндокрин тизими биринчи бўлиб пайқайди. Эндокрин тизимидаги энг катта без гипоталамус ҳисобланади. У бош миянинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, аёл саломатлигини назорат қилади.

Гипоталамус таркибида тана ҳарорати, чанқоқ, очлик ва иштаҳа сезиш, организмни сув-туз билан таъминлаш, наслга жавоб берувчи гормонлар мавжуд. Бундан ташқари, у ҳиссиёт, жисмоний фаоллик, уйқу ҳамда гипофиз гормонлар ишини назорат қилади. Гипофиз гормонлар эса аёлни эрта кексайишдан сақлайди. Шунинг учун асабийлашгандан кейин уйқу қочади, иштаҳа аввалига йўқолади, аммо тинчлангач икки ҳисса ошиб очкўзлик, унинг кетидан семизлик ривожланади. Асабийлашганда қондаги қанд миқдори ҳам кескин ошиб кетади, ошқозон-ичак касалликлари ҳам тобора авж олади. Юрак-қон томир тизими зўриқиб ишлайди. Қарабсизки, оддий асаббузарлик туфайли танадаги юзлаб тизимлар ишдан чиқиб, инсон кетма-кет касалликларга чалинади.

Шундай экан, қанчалик қийин бўлмасин, оғир вазиятларда ички хотиржамликни сақлашга уринайлик. Маслаҳатларимизга амал қилсангиз, буни албатта уддалайсиз.

Энг аввало қай тарзда нафас оласиз, буни аниқланг. Нафақат асабийлашганда, балки доим чуқур нафас олиб, уни узоқ чиқаришга одатланинг. Бу оддийгина машқ орқали асабларни «алдаб», мияга ҳавога тўйинган кислород боришини таъминлайди.

Энди хотирангизни бир титкилашга тўғри келади. Эсингиздами фалон куни пиширган таомингизни ҳамма мақтаб танавул қилиб, оғир вазиятдан қойилмақом тарзда чиққанингиз-чи? Чинакамига баҳтиёр, бир зум бўлса-да, омадли, ғолиб бўлга пайтдаги ҳлатингизни яна бир бора ҳис қилинг. Кўнглингиз тўлдими?

Бу машқни кунига 3 марта эрталаб, тушликда ва ётишдан олдин уч мартадан такрорласангиз ваҳимали ҳаёллардан сақланиб ўзингизга бўлган ишонч ортади. Нохуш вазиятда чуқур нафас олиб ғолиблик туйғуси билан кўнглингизни шундай тўлдиринг-ки, изтироб ва аламга жой қолмасин. Тушкунликка тушган аёл яқинларининг кайфиятига таъсир қилди, нолийвергач уйдаги хотиржамлик, қут-барака арийди. Бундан қутулиш учун ҳар куни мияга таъсир қиладиган махсус сўзларни такрорлаш керак. Улар инсоннинг феъл-атворини яхшилашга, ўзида янги қирраларни очишга, инсонлар билан тўғри муомалада бўлишга, илм ўрганишга, даромад топишга, бахтли ва омадли бўлишга ундайди. Қизиқарли маълумотлар олишингиз учун бизнинг www.najot.com сайтимиз ва фикр билдиришингиз учун dilkash@najot.com электрон манзилимиз сизларга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top