3:36

Худонинг сўзи 218

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, биз инсонлар яшаб турган дунёда доимо икки нарса бир-бири билан курашиб келади. Яъни яхшилик ва ёмонлик, бундан ташқари миллатлар орасидаги диний келишмовчилик, деб айтишимиз ҳам мумкин. Миллатлар ва халқлар орасидаги асосий келишмовчилик ҳам кўпинча айнан шу нарсаларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Бутун Арабистонни қўлга олган Мухаммад ўз даврдаги катта империялар Византия ва Форс шоҳлигига хабарчилар юбориб, исломни қабул қилишларини сўрайди. Византия императори хабарчиларга донолик билан рад жавобини беради. Лекин Форс шоҳи Мухаммад юборган номани йиртиб, хабарчиларни ҳақоратлаб қайтариб юборди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, баъзи келишмовчиликларнинг сабаби ҳам айнан шунга ўхшаш воқеалардан бошланиши ҳам мумкин. Бундай ҳурматсизликдан кейин араб ислом армияси Форс шоҳлигига ҳужум қилиши муқаррар эди.

Улар 633-йилда бутун Форс шоҳлигини тор-мор этиб, Месапотамиягача, яъни ҳозирги Ироқ бўлган ерларни эгаллаб олди. 632-йил 8-июлда Мухаммад оламдан ўтади. Мухаммад ўлимидан кейин Умар давлат ва дин бошқарувини ўз қўлига олди. Умарга Мухаммад ўлимидан олдин халифа яъни “ёрдамчи ёки сардор” деган унвон берилган эди. Мухаммад ўлимидан кейин эса Умар иъмом яъни “олдинда турувчи” деган унвонни олди. Бу унвон Мухаммадга тегишли эди. Умар давлат ва дин бошқарарувини бирлаштириб, якка ҳокимликга эга бўлди.

Умар Форс шоҳлигини бўйсундирганидан кейин, аҳолиси бутпараст бўлгани учун уларни мажбуран исломга ўтказади.Умар Форсни забт этгандан кейин Византия ерларига юришини бошлайди. Византиядан Сурия, Фаластин ва Мисрни тортиб олди. 637-йилда Қуддусдаги етмишинчи йилда Рим харбийлари томонидан вайрон қилинган яҳудийлар маъбади ўрнида Умар ислом масжидини барпо эттирди. Лекин Умар Византиядан тортиб олган ерлардаги яҳудий ва масиҳ жамоати ибодатхоналарига зарар етказмади. Мажусийлар бутхоналарини эса бутунлай ёқиб юбориб, бутпарастликка нуқта қўйди.

Мажусийларни бутунлай исломга ўтказди. Яҳудий ва масиҳийларга давлатга тўланадиган, яъни араб давлатига тўланадиган солиқларини кўпайтирди. Яҳудий ва масиҳийларда кимдир исломни қабул қилса, бу солихларни оддий халқ билан баробар тўлаши ҳақидаги қарорни эълон қилди. Еттинчи асрда араб харбийлари Ўрат Осиё Самарқанд, Бухоро ва Хиндистон ерларигача босиб олиб, бу даврдаги кучли араб империясига айланди. 644-йилда эса Умар оламдан ўтади. Умар ўлимидан кейин араб империясидаги тахт учун ички курашлар бошланди. Шунинг билан азизлар биродарлар, бугунги мавзумиз хам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com ушбу сайтимизга мархамат қилиб бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ҳозирча эса сиз азизлар билан келаси эшиттиришларимизгача хайрлашиб қоламиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top